Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Муносабатнинг майдондаги манзараси ёхуд «эль-классико»ча эркин рух

Баҳо:
+ | -

Футбол олами энди-энди порлаётган янги юлдуз - янги истеъдодга боқиб, роса севинмоқда. Ҳаттоки, «У келажакда Мессидан ҳам ўзиб кетади!» дея башорат қилмоқда, орзуларга берилмоқда завқини яширолмай. Килиан Мбаппе! Бу йигитни Европа Чемпионлар Лигаси кашф этди, мухлисларга таништирди. Мбаппе - «Монако»нинг мунаввар маёғи! Ҳамма ҳавасларимиз «Монако»га! Футбол - дунё ўйини. Янги истеъдод - шу дунё фарзанди. Демак, Мбаппе - футбол олами фуқаролари, яъники, барча мухлисларнинг севимлиси, эркатойи... Бу - Мбаппе ва унинг ажиб ўйинига муносабат. Йўқ, аниқроғи, 18 ёшли йигитчанинг футболга муносабати бизни ҳайратлантирмоқда ва ўша ёндашувга муносабат билдирмоқдамиз.

Оддий айтганда, Франция футбол муҳитининг ёш истеъдодга муносабати эътиборимизни тортди. Мбаппе Жанубий Кореяда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бормайдиган бўлибди. Эътибор беринг,  Франция миллий жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари манфаати йўлида шундай қарорга келишибди. Ёшлар ўртасидаги мундиал мақоми бизнинг футбол муҳитимизда ўта юқори баҳога сазовор. Турнирда Мбаппесиз қатнашадиган Франция ёшлар термаси медалларсиз қолар эҳтимол... Бироқ бу ҳол Дидье Дешамни қизиқтирмайди ва ёшлар термаси мураббийи ҳам унинг истагини қўллаб-қувватлайди. Нега? Чунки мамлакат футболи обрў-эътиборини бош жамоа ютуқлари белгилайди. Француз футболи онги шу хулосани қабул қилишга тайёр. Биз эса «Қизилқум» таркибида ёш футболчи Бекзод Ғанижоновнинг захирадан майдонга тушганидан қувониб ўтирибмиз. Бу қувонч сарҳадлари шу билан чегараланмайди. У олий лигадаги олағовур янгиланишлардан хурсанд. Тўғри, янгиланишлардан биз ҳам мамнунмиз, лекин хулоса бобида ҳамон иккиланиш мавжуд. Фикримизча, бугунги «Локомотив» ва «Насаф» аввалги мавсумларни эслатмаяпти. Гап ҳар икки жамоа таркибидаги ўзгаришлар билан боғлиқ эмас, чоғи. Зеро, аввалги шашт, шукуҳ сезилмаяпти. Жамоада шашт синмаса, таркибга боғлиқ ўзгаришлар ўйин сифатига жиддий таъсир ўтказолмайди. Шашт синдими, тамом. Уни маҳоратли футболчилар кўмаги билан ҳам тиклаш қийин. Ҳозирги вазиятда етакчиларга хос енгилмас руҳ, шашту-шижоат ўртамиёна клублар томон ўтиб кетгандек таассурот уйғонмоқда. Қайсики вилоят ёки шаҳар клуби кетма-кет ютуқларга эришаётган бўлса, ўша жойда ўзгача футбол кайфияти ҳукмрон. Маҳаллий мухлислар учун шу ютуқларнинг ўзи катта шодиёна. Қўқонлик, самарқандлик ва наманганлик мухлислар бу кунларни узоқ вақт орзиқиб кутдилар. Улар зафарли дамларга интизор эдилар. Шу боис, Наманган, Қўқон ёки Самарқанддаги стадионларга мухлислар ташрифи кўплигини тушунса бўлади. Пойтахтлик мухлиснинг «Локомотив» «Пахтакор» ёки «Бунёдкор»га нисбатан талаби эса бутунлай бошқача. Бу клублар олий лигадаги муваффақиятлар билангина пойтахтлик ихлосмандларни стадионларга қайтаролмайди. Улар учун ягона йўл - халқаро учрашувлар орқали аста-секин аввалги обрў-эътиборни тиклаш. ОЧЛ - бу борада энг яхши имкон. Ҳар бир клуб халқаро мусобақаларда ўзининг Мбаппеларини майдонга туширса ва ёш истеъдодлар «Монако»да кузатилгани каби чорак ва ярим финаллар сари йўл очишса, пойтахт стадионлари ҳам мухлислар билан тўлиб-тошишига ишончимиз комил.

Биз назарда тутаётган ўзгаришлар амалга ошиши учун мавжуд моддий-техник имкониятларни тубдан ислоҳ қилиш шарт эмас. Албатта, ривожланишдан тўхтамаслик маъқул. Лекин ҳозирги имконларнинг ўзи билан ҳам алоҳида ютуқларга эришса бўлади. Муҳими, ишга янгича ёндашув даркор. Бу янгича муносабат демакдир. Футбол онгида чақмоқ чақнамаса, довул турмаса, ўзгариш ва тараққиётга умид боғлаш бефойда. Замонавий инфратузилма - барчанинг орзуси. Бўлажак истеъдодлар шундай шароит­да шуғулланишга муносиблар. Мамлакатимиздаги футбол сиёсатининг бош мақсади ҳам шу. Эзгу мақсад рўёбини таъминлаш эса футбол маънавиятини шакллантиришдан, унинг онгидаги осудаликни йўқотишдан бошланади. Акс ҳолда, футбол муҳитимизда ўзаро ёвқарашлар, турли истеҳзо ва иддаолар тинмайди. Дейлик, Самвел Бабаян журналистларни 

Мақоланинг давоми бор. Давомига ўтиш учун бу ерга босинг

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 25.04.2017.
Ўқилди: 5947 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.