Кириш Регистрация

Жозе Мануэль: «4 та гол киритганимизга қарамай, ғалаба қозонмаганимиздан хафаман»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-турида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ат-Таъвун” жамоасига қарши баҳс юритди. Голларга бой кечган ўйинда 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида араб жамоаси устози Жозе Мануэль Гомеш қуйидагича фикр билдириб ўтди:

“Учрашув фантастик руҳда ва шиддат остида кечди. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Мураббий сифатида шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди, десам бўлади. Зеро биз жуда кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. 4 та гол китирганимизга қарамай, ғалаба қозонамаганимиздан хафаман.

“Локомотив” майдонида рақиб жамоалар гол киритишга қийналишади. Буни олдинги учрашувларда ҳам кўрдик. “Ал Аҳли” ҳам, “Истиқлол” ҳам бу борада қийинчиликка дуч келишганди. Биз эса нақд 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдик.

Мен “Ат-Таъвун”да ишлашни бошлаганимдан буён битта учрашувда бир неча бор 4 тадан гол кирита олдик. Айтмоқчиманки, мен очиқ ва тажовузкор футболни жуда хуш кўраман ва жамоамга шуни сингдиришга уринаман. Йигитлар менинг кўрсатмаларимни бажара олишаётганидан хурсандман”, – деди “Ат-Таъвун” устози.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 20:09, 25.04.2017.
Ўқилди: 5710 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.