Кириш Регистрация

Биринчи лига. “Цементчи” муҳим учрашувда ғалаба қозонди ва яққол пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчи лигасининг марказий учрашувида “Цементчи” Қувасойда “Андижон” жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек кескин ва курашларга бой тарзда ўтди. Жамоалар илк дақиқаларданоқ майдоннинг хар бир қаричи учун кураш олиб бордилар. Стадионга ташриф буюрган 4000 дан ортиқ мухлис ва Андижондан ташриф буюрган 400га яқин мухлислар олқиши остида хар иккала жамоа янада иштиёқ билан харакатланди.

Ўйиннинг 28-дақиқасидаги ягона вазият учрашув тақдирини ҳал қилди. Мезбонлар яримҳимоячиси Элёр Мамасолиевнинг одатдагидек “қочиши”ни андижонлик икки нафар ҳимоячи жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Вазиятга яқин турган бо ҳакам Димитрий Пислегин ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини амалга ошириш учун тўп ёнига тажрибали Рахматилло Мелибоев яқинлашди ва Лочин Долимов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Шундан сўнг учрашувда кескинлик янада ортди. Андижонликлар ҳарчанд босим уюштиришга уринсалар-да, дарвоза олдида деярли хавфли вазият содир этилмади.

Аксинча мезбонлар тезкор қарши хужумлар билан бир неча марта жуда қулай ва ўта хавфли вазиятлардан фойдалана олмадилар. Шу тариқа учрашувда киритилган ягона гол эвазига “Цементчи” навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, ишончли тарзда яққол пешқадамга айланиб олди.

Биринчи лига. 6-тур
26 апрель, Қувасой. 3150 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «Андижон» (Андижон) – 1:0.
Гол: Р. Мелибоев (28 пенальти).
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,3, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,5, Ш. Каюмов (Жиззах) – 8,2, Р. Копадзе - 8
Инспектор: С. Эрматов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: С. Сотиволдиев (22), А. Юсупов (80) – Ф. Бекмуратов (19), Ш. Жумабаев (22), И. Отаханов (35), С. Аскаралиев (39), Л. Долимов (85).
Четлатиш: Д. Маматов (85) – А. Бердиев (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:22, 27.04.2017.
Ўқилди: 3525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик