Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Туманли альбион «безориси» Жоуи Бартон 1,5 йилга футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Англия футбол уюшмаси (ФА) тотализаторда пул тиккани учун «Бёрнли» жамоаси футболчиси Жоуи Бартонни 18 ойга футболга оид фаолиятдан четлатди. Бу ҳақда ФА расмий сайтида маълум қилинди.

«Безори» лақабини олган 34 ёшли футболчи, шунингдек, 30 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тотилди. Бартон 2006 йилнинг 26 мартидан 2016 йилнинг 13 майига қадар тотализаторда жами 1260 та ставка қилишда айбланди.

Футболчи ўз айбини тан олди, аммо қарор ўта қаттиққўл эканини таъкидлади. Жоуи Бартоннинг айтишича, ФА унинг фаолиятини якунлашига туртки қилмоқда.

Маълумот учун, Жоуи Бартон футболчилик фаолияти давомида Англиянинг «Манчестер Сити» (2002–2007), «Ньюкасл» (2007–2011), «Куинз Парк Рейнжерс» (2011–2015), Франциянинг «Марсель» (2012–2013, ижара), Шотландиянинг «Рейнжерс» (2016) ҳамда «Бёрнли» (2015–2016, 2017) клубларида тўп сурган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:35, 27.04.2017.
Ўқилди: 3151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.