Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Роналду, Месси ва бошқа суперфорвардлар 18 ёшли пайтларида қандай эди?

Баҳо:
+ | -

Ҳозир бутун футбол олами Килиан Мбаппе ҳақида гапирмоқда. Ахир «Монако»нинг 18 ёшли йигитчаси Франция чемпионати чегараларидан ошиб, Чемпионлар Лигасини ҳам «истило» қила бошлади. Энди савол: жаҳон футболининг сўнгги йиллардаги 6 нафар буюк ҳужумчиси 18 ёшда қандай каромат кўрсатган? Демак, Bombardir.ru сайти маълумотлари асосида Криштиану Роналду, Лионель Месси, Неймар, Златан Ибрагимович, Тьерри Анри ва Роналдонинг ёшлигига назар соламиз.

Неймар

Бразилиялик вундеркинд Мбаппе ёшига тенг бўлган пайти ўз ватанида чин юлдуз даражасига чиққанди. Аниқроғи, 21 ёшида «Барселона» сафига қўшилгунига қадар 5 йил давомида «Сантос» рақиблари кўнглига ғулғула солишдан чарчамади. Бу оралиқда жами 136 голдан хирмон ясагани барчасини кўрсатиб турибди. Мисол учун, Неймар 2010 йили 18 ёшини қаршилаган ва ўша мавсум нақ 42та гол уришдан ташқари, Жанубий Американинг энг яхши 3 нафар футболчиси қаторига кирган. Аниқроғи, Верон ва Д~Алессандро билан бир сафга жойлашганди.

Айтганча, «Сантос» айни ўша дамда «Челси» ва «Вест Хэм» клубларининг бразилиялик истеъдод трансфери юзасидан юборган таклифларини рад этган. Ҳа, клуб вакиллари адашмаган эканлар. Мана, Неймар 4-мавсумки, «Барселона»да жавлон урмоқда. Тўғри, ҳалигача барқарорлик масаласида энг юқори нуқтага кўтарилгани йўқ. Яъни Каталониядаги иккинчи ва учинчи мавсумини аъло даражада ўтказган бўлса, биринчисида бўлгани каби ҳозиргисида ҳам баъзан омадсизликка юз тутмоқда. Иккинчи томондан, бразилиялик суперфорвард миллий жамоа сафида доимо зўр ўйнаган ва ўйнамоқда. Энди 25 ёшини қаршилаган Неймарнинг Бразилия термасида 52та гол уришга улгурганини ҳисобга олсак, у ҳали миллий жамоа тарихидаги энг сара афсоналар рўйхатига кирса, ажабмас.

Златан Ибрагимович

Бўйдор ҳужумчи катта футболдаги катта кароматларини нисбатан кеч кўрсатишга тушди. Ҳарқалай, бир-биридан ажиб голлари ҳам, маҳсулдорлиги ҳам асосан яқин ўтмиши ва ҳозирги даврига тўғри келади. Хуллас, швед футболининг тирик афсонаси 18 ёшли пайти энди-энди «Мальме» учун гол уришни ўзлаштира бошлаганди. Хусусан, «Аякс»га трансфери ҳам яна 2 йилдан кейин амалга ошган. Айтганча, Арсен Венгернинг  вақтида Ибрагимовични ўз жамоаси сафида кўришни хоҳлагани ва ҳаттоки, унга «Арсенал»нинг 9-рақамли футболкасини ажратиб қўйгани ҳақидаги тарих кўпчиликка маълум. Француз мутахассиси швед йигитини синовга чақирган, аммо у ўшандаёқ мағрурлигини кўрсатиб, бундан бош тортган.

Ибранинг ўзи кейинчалик воқеани қуйидагича эслаганди: «Венгер машғулотга таклиф қилди ва аввало, қандай футболчи эканлигимни амалда кўрмоқчилигини билдирди. Унинг гапларидан «шок» ҳолатига тушиб қолгандим. Кейин дарҳол қарор чиқардим - йўқ, бунақаси кетмайди, кўрик учун борадиган бўлсам, шу ерда қолганим маъқул. Бу тўғри танлов эди». Ҳа, ғурури бўйидан ҳам баланд Ибранинг фаолияти давомида жуда кўп марта жамоа алмаштиргани айни ҳақиқат.

Шунинг баробарида етарлидан ортиқ даражада турли-туман совринлар ютгани ҳам рост. Аммо «Арсенал» айнан 2004 йилдан кейинги даврда бу борада сира мақтанолмайди. Демакки, Златан жамоа танлашда адашмаган. Дарвоқе, у жорий мавсумдагина АПЛда кўриниш берди ва ҳозир 34 ёшда бўлишига қарамай, асосий вазифаси - гол уришни уддалаяпти.

Тьерри Анри

Мбаппени франциялик айни шу суперфорвардга қиёсламоқдалар. Анри 18 ёшида эндигина кўзга ташлана бошлаганди. Тўғри, бунда ўша вақт коммуникация ва ижтимоий тармоқларнинг ҳозиргидек кенг тараққий этмагани таъсири ҳам бор, албатта. Чунончи, Анри аввалига Арсен Венгер қўл остида «Монако»нинг қанот футболчиси сифатида тўп сурган ва шунинг учун бўлса керак, унча кўп гол урмаган.

Лекин 18 ёшида клубининг мамлакат чемпионатида зафар қучишига салмоқли ҳисса қўшиб, бунинг самараси ўлароқ, Франциянинг энг ёш футболчиси мақомини олган. Анри яна икки йилдан сўнг жаҳон чемпиони ҳам бўлди, худди «Монако»даги шериги - Давид Трезеге каби. Шундан сўнг эса «Арсенал» ва «Барселона»да шуҳратга кўмилди. Ҳа, бетакрор фаолият, аммо Анри ҳам 18 ёшлигида Европада Мбаппечалик шов-шув кўтарган эмасди.

Криштиану Роналду ва Лионель Месси

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 09:39, 28.04.2017.
Ўқилди: 14862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.