Кириш Регистрация

Ла лига. «Вильярреал» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 35-турига старт берилди. Мусобақа жадвалида 5-ўринда бораётган «Вильярреал» ўз майдонида «Спортинг»ни қабул қилди ва ортиқча муаммосиз ғалабага эришди.

Ўйиннинг 33-дақиқасида Сольдадо ҳисобни очган бўлса, Бакамбу кейинчалик дублга эришди. Дуглас Перейра хихонликларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "сариқ сувости кемаси" ўз очколарини 63тага етказиб олди. Жамоа ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндаги жамоадан 5 очко ортда бормоқда. "Спортинг" эса Ла лигани тарк этишга яқин турибди.

Испания чемпоионати, 35-тур
Вильярреал – Спортинг Хихон 3:1 (1:0, 2:1)
28 апреля, 23.45, «Эстадио де ла Серамика»
Голлар: 1:0 – 33 Сольдадо, 2:0 – 47 Бакамбу, 3:0 – 59 Бакамбу, 3:1 – 73 Дуглас Перейра.
Вильярреал – Фернандес, Альваро Гонсалес, Хосе Анхель, Марио Гаспар, Бонера, Дос Сантос, Родри Эрнандес, Сориано, Сориано (Тригерос, 88), Сольдадо (Адриан, 76), Бакамбу (Сансоне, 69).
Спортинг Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Бабен, Аморебьета (Родригес, 52), Лопес, Гомес, Хави Торрес, Кармона (Альварес, 67), Микель Весга (Бурги, 46), Дуглас Перейра, Чоп.
Огоҳлантиришлар: Аморебьета (35), Дос Сантос (64), Бонера (84).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:17, 29.04.2017.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz