Англия чемпионатида 35-тур ўйинлари давом этмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Суонси»ни қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Руни пенальтидан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Сигурдссон жамоаси учун очко келтирган голни урди.
АПЛ, 35-тур
Манчестер Юнайтед – Суонси 1:1 (1:0)
30 апрель, «Олд Траффорд»
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Руни, 1:1 – 79 Сигурдссон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Байи (Дармиан, 61), Шоу (Валенсия, 9), Янг, Лингард, Эррера, Кэррик, Рэшфорд, Руни (Мхитарян, 80), Марсьяль.
Суонси – Фабианьски, Нотон, Фернандес, Моусон, Кингсли, Ки Сон Ен (Фер, 61), Кэрролл, Бриттон (Монтеро, 65; Ольссон, 72), Сигурдссон, Льоренте, Айю.
Огоҳлантиришлар: Бриттон (15), Марсьяль (18), Лингард (44), Фернандес (89).