Кириш Регистрация

«Қўқон-1912»­нинг қайд этаётган натижалари тасодиф эмас. Бунга исбот бор!

Баҳо:
+ | -

Нўъмон Ҳасанов бош­қарувидаги «Қўқон-1912»­нинг жорий мавсумда қайд этаётган натижаларини энди ҳеч қанақасига тасодифга йўйиш мумкин эмас. Бу адолатга ҳам тўғри келмайди. Ахир водийликлар юқори кайфиятни бир маромда ушлаб, ғалабани ғалабага улашмоқда.

Эътибор беринг, камтариндек туюлган жамоа 1-турдаги мағлубиятдан сўнг кетма-кет 7та ўйинда камида 1 очко олди: 4та ғалаба ва 3та дуранг. Қисқаси, қўқонликлар ҳавас қиларли мағлубиятсиз серияга яраша айни пайт турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди. Мутлақо ҳақли равишда!

Нўъмон Ҳасанов жамоаси нав­батдаги турда «Шўртан» меҳмони бўлиб, ортга 3:2 кўринишидаги ғалаба билан қайтди. Эътиборли томони, бунгача «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари Ғузорда «Шўртан» олдида ожиз қолганди. Бевосита ўйинга тўхталсак, қўқонликлар илк ҳужумдаёқ рақиб дарвозасини нишонга олишди. Аниқроғи, 4-дақиқада олдинги тур қаҳрамони Суҳроб Бердиев ўзини кўрсатиб, жорий чемпионат ҳисобидан урган  голлари сонини 4тага етказиб қўйди. Шундан сўнг ўз майдонида ҳар қандай рақибга дарс бера олишини исботлашга улгурган «Шўртан» дарҳол вазиятни ўнглаш ҳаракатини бошлади ва 22-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу вазиятда сербиялик Дарко Гожкович қоидага хилоф ҳаракатланди. 11 мертли нуқтага яқинлашган Элдор Бойматов эса зарба беришда хато қилмади - 1:1. Кейинги дақиқалар меҳмонлар ташаббуси остида ўтди ва улар танаффусга қадар ҳисобни 3:1 кўринишига келтиришди. Аввалига Филип Райевац индивидуал маҳоратини намойиш этганча бир неча рақибларни ортда қолдириб, дарвозабонни ҳам «мулзам» қилди. Биринчи бўлим якунлаши арафасида эса Жавоҳир Сиддиқов дарвозабон хатосидан унумли фойдаланди.

Танаффусдан кейин Ихтиёр Каримов шогирдлари воқеалар ривожини анча ўзгартиришди, гарчи қўқонликлар 

ДАВОМИ

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:43, 01.05.2017.
Ўқилди: 4867 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик