Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нима учун ўзбек футболида ҳужумчилар муаммолигича қолмоқда?

Баҳо:
+ | -

Марат Бикмаевнинг фаолияти марказий форвард сифатида бошланди, аммо кейинчалик амплуаси кўп бора ўзгарди. Асосан ҳужум ортида ва ярим ҳимояда тўп сурди. Шу жумладан, «Локомотив»да ҳам. Балки айни сабабга кўра, унинг тўпурарлик қобилияти жорий мавсумга қадар соя ортида қолиб кетгандир?! Бикмаев 2002 йили «Пахтакор» сафида катта футболга қадам қўйган. Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини  эса 2004 йили нишонлади. Бироқ фақат жорий мавсумга келибгина унинг асл тўпурарлик қобилиятини кўрдик.

«Локомотив»да мавсум бошланиши олдидан катта ўзгаришлар кузатилди. Темурхўжа Абдухолиқов жамоадан кетди ва унинг ўрнига таклиф этилган Кризо рақобатга дош беролмади. Шу боис Марат Бикмаев доимий ҳужумчи сифатида тўп сура бошлади ва бу қарорнинг қай даражада тўғри эканлигини бугун кўриб турибмиз. Гапимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун уни статистика билан тўлдирсак - Бикмаев жорий мавсум олий лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди. Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақамлар ҳам шунга ўхшаш - 5та ўйин ва 5та гол. Демак, Марат умумий ҳисобда 12та ўйинда 12та тўп киритган. Бундай натижага анча-мунча ҳужумчи ҳавас қилиши турган гап. У шу каби кўрсаткични 2011 йили «Алания»да намойиш этганди. Ўшанда ҳам ҳужумда тўп сурган.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳужум чизиғида муаммо борлиги ҳақида кўп гапирилади. Дарҳақиқат, Шквирин, Абдураимов, Мақсудов ва Ирисметовлар даври аллақачон ўтган. Бу авлоднинг сўнгги вакили Максим Шацких эди ва унинг кетганига ҳам анча бўлди. Шундан буён уларнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи топилмади. Сергеевга умид боғлагандик, аммо у ҳам ҳозир ўртамиёна футболчига айланиб қолган. Хўш, бунга сабаб нима?

Ўзбек футболида сўнгги вақтларда ғалати анъана пайдо бўлган - нима учундир ҳужумчилардан ярим ҳимоячи ясашга уринадилар. Форвард муаммоси ечимини топмаётган бир паллада Элдор Шомуродовнинг ярим ҳимоячига айланиб қолганига аллақачон кўникдик. Ваҳоланки, у ҳам фаолиятини ҳужумда бошлаган ва ҳозир бу ишни кўнгилдагидек уддалай олишини Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Ал-Аҳли»га қарши кечган ўйинда кўрдик. Шомуродов гол урди ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Дарвоқе, бу ютуқ «Бунёдкор» учун жорий мавсум ОЧЛда биринчиси бўлди. Бунга қадар ўтказилган 4та ўйинда «қалдирғочлар» мағлубиятга учраган, ўша баҳсларда Шомуродов ярим ҳимоячи сифатида тўп сурганди. Ким билади дейсиз, балки «Бунёдкор»га гол урадиган футболчи етишмагандир?

Энди бир саволни ўртага ташласак - нима учун шундай ўйинчилар бўлгани ҳолда ҳужумчи муаммоси ҳақида қайта-қайта таъкидлаймиз? Бунинг ўрнига, шунчаки, рақиб дарвозаси олдида ўйнашга уқуви борларни ўша чизиққа қўйган яхши эмасми?

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 03:13, 03.05.2017.
Ўқилди: 6390 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.