Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ОЧ-2017. Ўзбекистон боксчилари дастлабки 10 та жангнинг барчасида зафар қучди

Баҳо:
+-1 | -

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида рингга чиққан ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси зафар қучишга муваффақ бўлди.

-52 килограмм вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган Жасур Латипов мусобақанинг биринчи кунидаёқ рингга чиқиб, рақибини мағлуб этганди. Унинг иккинчи жанги шу вазн тоифасида биринчи рақамда сараланган қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши бўлиб ўтди. «Олампорт» маълумотига кўра, тўқнашув ўзбекистонлик спортчининг қийин ғалабаси билан якунига етган.

-60 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Элнур Абдураимов филиппинлик Жеймс Палисте устидан зафар қучди ва чорак финал чиптасини нақд қилди.

Рио—2016 Олимпиадасини кумуш медаль билан якунлаган икки боксчи учун ҳам Осиё чемпионати муваффақиятли бошланди. Шаҳрам Ғиёсов -69 килограмм вазн тоифасидаги илк жангида иорданиялик Зиёд Эашашни таслим эта олди.

Бектемир Мелиқўзиев эса -81 килограммда эронлик Амин Зиёдийни мағлуб этишда катта қийинчиликка дуч келмади. 19 ёшли ўзбекистонлик учун бу йўлда битта раунд етарли бўлди ва форс спортчиси нокаутга учради.

Шу тариқа Ўзбекистон байроғи остида рингга чиққан 10 спортчининг барчаси дастлабки уч кун давомида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Энди ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Осиё чемпионатининг чорак финалига тайёргарлик кўради. Бу босқичдаги ғалаба уларга Германия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини беради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:30, 03.05.2017.
Ўқилди: 4709 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.