«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Атлетико» (3:0) клубига қарши ўйин чоғида мухлисларга мурожаат қилган.
Футболчи рақиб дарвозасига иккинчи голини урганидан сўнг, мухлисларга юзланиб, ўзига нисбатан ҳуштакбозлик қилмасликни, балки қарсаклар билан қўллаб-қувватлашни илтимос қилган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ўйинда ҳет-трик соҳиби бўлган эди.