Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Амиржон Сафаров – «Динамо»нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 10 кун давомида клуб расмий сайтида мухлислар ўртасида «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича cўровнома ўтказилди.

Сўров якунларидан олдин қайд этиш жоиз, апрель ойида «Динамо» Олий Лига доирасида 4 та ўйинда иштирок этди:

5-тур (7 апрель): «Қўқон-1912» - «Динамо» - 2:1

6-тур (15 апрель): «Динамо» - «Бухоро» - 3:1

7-тур (20 апрель): «Бунёдкор» - «Динамо» - 1:1

8-тур (29 апрель): «Динамо» - «Сўғдиёна» - 2:2

Ушбу баҳсларда бир мағлубият, бир ғалаба, икки дурангга эришган «Динамо» 8-турдан кейин 14 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Эътиборлиси, ушбу тўрт баҳсда асосан захирадан майдонга тушган бўлишига қарамай, жамоа ҳужумчиси Амиржон Сафаров 3 та гол («Бухоро» ва «Сўғдиёна» билан ўйинда) ва 1 та голли пас («Қўқон-1912» билан ўйинда) амалга ошириб, якунда мухлислар овозларига кўра, «Динамо» жамоасининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Унга 106 та овоз, яъни умумий овозларнинг 32.5 % фоизи берилган.

Иккинчи ўриндан эса Жавоҳир Қаҳрамонов жой олди. Жамоанинг иқтидорли яримҳимоячиси «Бухоро» ва «Бунёдкор»га қарши баҳсда биттадан гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди. Унга мухлисларнинг 30.4%, яъни 99 та овоз берилган.

Бу борада учинчи ўриндан жамоанинг ягона легионери, Раду Рогак жой олган. 22 ёшли молдовалик ҳимоячига 43 та овоз (13.2%) берилган.

Шунингдек, Акмал Бозоров 35 (10.7%), Жасур Азимов 12 (3.7%), Миркомил Локаев 10 (3.1%), Абдужамол Исроилов 8 (2.5%), Михаил Наумов 7 (2.1%), Ориф Мамажонов 6 (1.8%)ларга ҳам овозлар берилган. Cўровномада жами 326 овоз иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, март ойи якунларига биноан, жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:59, 04.05.2017.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.