Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Футболчилар нималардан қўрқишади?

Баҳо:
+ | -

Яқинда Маҳмаюсуф Бердиевнинг “Орзу” китоби нашрдан чиққан эди.

Бизга бир нарса тинчлик бермаяпти, биз тезроқ ушбу китоб футболчиларнинг қўлига тегишини ҳоҳлаяпмиз. Зеро, “Орзу” китобини иккиланмасдан футболчиларнинг руҳий малҳами дейиш мумкин. Китоб нафақат футболчилар учун, балки мураббийлар, ўз фарзандини келажакда буюк футболчи сифатида кўришни истаган ота-оналар учун ҳам, қолаверса бошқа соҳа вакиллари учун ҳам фойдаси катта эканлигини таъкидлагимиз келади.

Биз китоб муаллифи билан келишган ҳолда, сайтимиз орқали ундан қисқартирилган парчалар бериб боришга рухсат олдик.

…Агар футболчилардан, “Сиз нимадан қўрқасиз?” – деб сўрасангиз, аксарият ҳолларда “ҳеч нарсадан”,-деган жавобни оласиз. Бу хато, янглиш жавоб. Ким ҳам ўзини қўрқув исканжасида қолган, ундан ҳам руҳий, ҳам жисмоний азият чеккан, деб ҳисобларди?

Қўрқув туйғуси онгда шунчалик чуқур жойлашиб, тутқич  бермас бўлганки, футболчилар ўз қўрқувлари олдида ожиз қолган бўлсалар-да, бу тўғрида ўзига бирор марта ҳам ҳисоб бермайдилар. Фақат мардона таҳлилгина футболчиларнинг умумий душмани нимадан иборат эканлигини намойиш этади. Унга мурожаат қилиб, ўз феълингизга диққат билан назар ташланг. Ёрдам сифатида мен сизга бир неча аломатлар ҳақида маълумот бераман. Бу ҳар бир футболчи учун ўзини, ўзлигини топишга ёрдам беради.

Албатта қўрқувнинг турлари кўп. Касал бўлиб қолишдан қўрқиш, қашшоқликдан қўрқиш, кексаликдан қўрқиш, ўлимдан қўрқиш, илон – чаёнлардан қўрқиш, севгида омадсизликдан қўрқиш, одамлар олдига чиқиб гапиришдан қўрқиш… ва ҳоказо.

Лекин бизга энг кераклиси футболга оид қўрқувлардир.

Хўш, футболчилар нималардан ҚЎРҚИШАДИ!

Сиз рақобатдан ҚЎРҚАСИЗ!

Сиз жароҳат олишдан ҚЎРҚАСИЗ!

Сиз голли вазиятларни кўкка совуришдан ҚЎРҚАСИЗ!

Сиз мағлубиятга учрашдан ҚЎРҚАСИЗ!

Сиз ўзингиз учун қулай бўлган чегарангиз (зона комфортность)дан чиқишдан ҚЎРҚАСИЗ!

Энг асосий сиз танқиддан ҚЎРҚАСИЗ!

Сиз… қолганини ўзингизни таҳлил қилган ҳолда давом эттиринг.

Биласизми, энг ҳайратланарлиси ва ачинарлиси, сиз қўрқаётган барча нарсалар ҳаётингизда содир бўлади. Аслида воқеаликка чуқурроқ назар солинса, бу ерда ҳайратланадиган ёки ачинадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳаммасида қонунийлик бор.

Муваффақиятга эришишимизга халақит берувчи энг асосий душманимизнинг ўзи нима?

Бу иккиланиш, шубҳа – гумон ва қўрқувдир.

Бу уччаласи оддий оиланинг аъзолари бўлиб, биттасини пайқадингизми, бошқа жуфти ҳам яқинида бўлади.

Қўрқув иккиланишдан ўсиб чиқади. Шуни эсслаб қолинг! Иккиланиш шубҳаланишдан шаффоф (кристал) ҳолга келиб у аралашади, натижада қўрқув юзага келади.

Баъзан мазкур жараён жуда секин юз беради. Шунинг учун бу учлик ниҳоятда хавфлидир. Сиз унинг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳага бормаганингизда у туғилади ва ривожланади.

Қўрқув ақлни фалажлаб, тасаввурни барбод қилади, ўз ўзига ишончни ўлдиради, ғайрат – шижоатни парчалаб ташлайди, ташаббусни совутади, мақсадни ўпириб юборади, ўз – ўзини назорат қилишни ман этади. У футболчини умидсизлик сари йўллаб, аниқ фикрлашни хиралаштиради, хатти – ҳаракатларни бир нуқтага (концентрация) йиғишга халақит беради. У қатъиятдан маҳрум қилади, куч – қувватни суғуриб олади ва омадсизлик сари тортаверади.

Футболчининг қўрққани ўзига нисбатан сустлик қилаётгани, яъни ҳаракатсиз дегани. Биз сиз билан қўрқув нима эканлигини англаб етсак, қўрқув йўқолади.

Манба: voha.uz
Киритилди: 14:26, 04.05.2017.
Ўқилди: 3897 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.