Франция футбол лигаси «Бастия» клубини қаттиқ жазога тортди.
Тартиб-интизом қўмитаси 16 апрель куни Франция чемпионатидан ўрин олган «Лион»га қарши ўйинда мухлисларнинг майдонга югуриб чиқиши ва тартибсизликларни уюштириши туфайли «Бастия» клубига 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзди.
Бундан ташқари, жамоа ўз майдонида ўтказадиган учта ўйинни нейтрал стадионда ва мухлисларсиз ўтказадиган бўлди.