Кириш Регистрация
15/04 00:00 Борнмут 1-0 Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико 4-2 Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д 3-1 Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла 3-2 ПСЖ
16/04 23:30 Ньюкасл - Кристал Пэлас
16/04 23:59 Реал Мадрид - Арсенал
16/04 23:59 Интер - Бавария

Эрон терма жамоаси пляж футболида катта ютуқларга эришди

Баҳо:
+ | -

Пляж футболи бўйича Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатида катта ютуқларга эришди.

Баҳама оролларида ўтказилган мундиалда форслар учинчи ўрин учун баҳсда Италия терма жамоасини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бронза медалларни қўлга киритишди.

Эронлик футболчи Муҳаммад Аҳмадзода 9та гол билан мусобақа тўпурарлари баҳсида 3-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида «Олтин тўп» совринига ҳам эга бўлди. Форслар дарвозабони Паймон Ҳусайний эса «Олтин қўлқоп» совринига муносиб кўрилди.

Мусобақа финалида Таити термасини 6:0 ҳисобида мағлуб этган Бразилия олтин медалларни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон пляж футболи терма жамоаси март ойида ўтказилган саралаш ўйинларида иштирок этишдан бош тортиб, мундиалдан четда қолган эди.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:42, 08.05.2017.
Ўқилди: 4657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz