«Милан» клубининг спорт директори Массимилиано Мирабелли «Реал» ҳужумчиси Альваро Моратага бўлган қизиқиш ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Мадридга ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрдим, Мората учун эмас. «Милан» у билан қизиқмаяпти. Трансфер режаларимиз жадвалдаги ўрнимизга боғлиқ бўлади. Мавсум якунланишини кутмоқдамиз» - деди Мирабелли Mediaset Premium эфирида.