Бир неча йилдан бери Туркия чемпионатида тўп суриб келаётган ҳамюртимиз Асрор Ғофуров фаолиятини ушбу мамлакатнинг 4-дивизиони клуби «Чорлуспор-1947»да давом эттиряпти. Футболчи бундан аввал Туркия қуйи лигаларида ўйнаган. Бир-неча кун олдин ушбу биринчиликда мавсум якунланди. Асрор ўйнаган жамоа 13та клуб қатнашган лигада 45 очко билан 3-ўринни эгаллади. Бу йил 70 йиллигини нишонлаётган «Чорлуспор-1947» пешқадамдан 9 очко кам жамғарди. Эътиборлиси, Ғофуров жамоаси лиганинг кичик олтин медалларини қўлга киритган «Велимешеспор» клубини ҳар икки даврадаги ўйинда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу футболчи фаолиятини «Пахтакор» академиясида бошлаган эди. Биз Тошкентга қайтиб келган Асрор Ғофуровдан интервью олдик.
- Асрор, Туркия чемпионатининг 4-лигаси якунланди. Айтинг-чи, мавсум жамоангиз учун қандай ўтди?
- Чемпионатни 3-ўринда якунладик. Умуман олганда, мавсум жамоамиз учун ёмон ўтмади. Фақат биздан кучсиз рақибларга имкониятни бой бериб қўйганимиз ёки ўша ўйинларда очко йўқотганимиз якунда қимматга тушди. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, ўтказилган 24та ўйинимиздан 9тасида дуранг натижа қайд этганмиз. Учта учрашувда мағлубиятга учрадик. Лига чемпиони бўлган «Велимешеспор» клуби икки бор ютқазди. Эътиборлиси, уларга иккала мағлубиятни ҳам биз «тақдим этдик».
- Нечта жамоа учинчи лигага йўл олди?
- Фақат чемпионга бу имконият тақдим этилди. Пешқадамдан 9 очко ортда қолиб кетдик. Иккинчи ўриндаги «Гебзеспор» клубидан 3 очко кам жамғардик.
- Мавсум олдидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилганмиди?
- Албатта. Учинчи лигага чиқиш кўзда тутилганди. Клуб раҳбарияти мавсумлар оралиғида шунга яраша трансферларни амалга оширганди. Мисол учун, ўз вақтида «Антальяспор» клубида ўйнаган Серж Пакоме. Кот Д~ивуарлик бу ҳужумчи ўз голлари билан жамоамизга ёрдам берди. Бундан ташқари, таркибимизда Туркия суперлигаси ҳамда 1-лигасида тажриба тўплаган футболчилар ҳам бор эди.
- Клуб раҳбарияти натижани қандай қабул қилди?
- Албатта, барчамиз натижадан хафа бўлдик. Бундай якун бўлишини кутмагандик. Юқорида айтганимдек, бўлажак чемпионларни ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этиб, ўзимиз 3-ўрин билан кифояландик. Бу ҳалигача алам қиляпти. Очиғи, бўлиб ўтган воқеани ҳазм қила олмаяпман. Шунга қарамай, мухлислар сўнгги тургача бизни қўллаб-қувватлаб туришди.
- Шахсан ўзингиз учун чемпионат қандай кечди? Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Тўлди, десам ҳам бўлади. Сабаби, барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушдим ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнадим.
- Эндиги режалар қандай?