Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб - Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел - Сеул
28/10 18:45 Насаф - Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ЕЧЛ. «Реал» ютқазди, аммо финалда ўйнайди

Баҳо:
+3 | -

Кутилганидек, "Реал" Европа чемпионлар лигасининг иккинчи финалчисига айланди. Аммо жавоб баҳсида мухлислар анча шиддатли жанг гувоҳига айланишди.

"Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Зидан шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишгани учун тўқнашув тақдири ҳал бўлгандек эди. Аммо Симеоне жамоаси бунга асло рози эмаслигини илк дақиқалардан исботлашга тушиб кетди. Дастлабки дақиқаларда ҳар иккала жамоа посбонлари Коке ва Каземиронинг зарбаларидан кейин сэйв ишлатишга мажбур бўлишди. Баҳснинг 8-дақиқасида эса Жунайт Чақир "Реал" дарвозасига пенальти белгилашга жазм этмади. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Карраскони йиқитишганди.

Баҳснинг 12-дақиқасига келиб эса ҳисоб очилди. Бурчакдан етказилган узатмани Сауль Ньигес бош билан дарвозага жойлаб қўйди! Орадан атиги 3 дақиқа ўтар-ўтмас Варан жарима майдончаси ичида Торресни чалиб йиқитгани учун туркиялик рефери "Реал" дарвозаси томон пенальти қўйди.  Антуан Гризманн 11 метрли жарима зарбаисни голга айлантирди. Натижада икки ўйин натижасига кўра орадаги фарқ минимал даражага келди.

Аммо шундан кейин мезбонлар чуқур ҳимояга ўтиб олишган бўлса, "Реал" аста-секин уйғона бошлади. Амалга оширилган ҳаракатлар бўлим сўнгида ўз самарасини берди. Бензема чап қанотда нақ 3 футболчидан ўтиб кетиб, орқароққа узатма берди. Крооснинг зарбасини Облак чизиқ устида қайтарди, унинг ёнида пайдо бўлган Иско тўпни тўрга жойлаб қўйди!

Мазкур гол туфайли энди "матрасчилар" финалга чиқиш учун 3та гол уришлари талаб этиларди. Боз устига, "Қироллик клуби" иккинчи бўлимда рақибнинг босим ташкил қилишига йўл қўймади, ўйиннинг боришини назорат қилиб борди. Шунга қарамай, иккинчи 45 дақиқа давомида мезбонлар 3та хавфли вазият яратишди. Баҳснинг 66-дақиқасида Данилонинг қўпол хатосидан кейин Карраско тўпни эгаллаб олиб, зарба берди. Навас зарбани қайтарди ва қайтган тўпни Гамейро бош билан дарвоза томон йўллади. Яна Кейлор "Реал"ни голдан қутқарди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Карраско чап қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб узатма берди. Рамос Гамейрога тўпни дарвозага йўллашга имкон бермади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Гризманн томонидан жарима майдончаси ичидан йўлланган зарбани Навас қийинчилик билан қайтаришга муваффақ бўлди.

"Реал" жавоб баҳсида ютқазди, аммо Европа чемпионлар лигаси финалига чиқди. "Қаймоқранглилар" мусобақанинг амалдаги ғолиби эканини инобатга олсак, уларда унвонни сақлаб қолиш учун яхши имконият мавжуд. Финалдаги рақиб эса — "Ювентус"!

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
"АТЛЕТИКО МАДРИД" - "РЕАЛ МАДРИД" 2:1 (2:1)
10 май, 23.45, «Висенте Кальдерон»
Голлар: 1:0 – 12 Сауль, 2:0 – 16, пенальти Гризманн, 2:1 – 42 Иско.
Атлетико – Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Парти, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 56).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 77), Кроос, Иско (Мората, 88), Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Годин (34), Рамос (34), Габи (37), Корреа (85).
Дастлабки ўйин – 0:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:43, 11.05.2017.
Ўқилди: 13456 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2451]

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2306]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2138]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [1966]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1605]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1451]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1417]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1353]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1306]

"Арсенал" Англиянинг тўртинчи дивизионидаги "Флитвуд"га мағлуб бўлди [974]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик