«Аталанта» бош мураббийи Жанпьеро Гасперини клуб билан тузган шартномасини узайтирди.
59 ёшли мутахассис яна уч йил давомида Бергамо клубида ишлайдиган бўлди.
Гасперини «Аталанта»ни ўтган йили ёзда қўлга олганди. А серия 35 туридан сўнг, жамоа 5-ўринда бормоқда ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашмоқда.