Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Жаъфар Ирисметовнинг «Спартак»даги хотиралари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Россиялик касбдошларимиз «Спартак» (Москва)нинг жорий мавсумдаги муваффақиятларига алоҳида ёндашмоқдалар. Зеро, рус футболининг янги даври бошланиш қисмида чинакамига «гегемон»лик қилган бу клуб мамлакат чемпионатида охирги марта 2001 йили зафар қучгани бўйича тахтга яқинлашолмаётганди. Эсласангиз, ўша охирги «олтин» мавсумнинг биринчи қисмида жамоа таркибида ҳамюртимиз Жаъфар Ирисметов ҳам тўп сурганди. Хуллас, «СЭ» нашри 27-тур ўйинлари арафасида «Спартак»нинг ҳозирги натижалари юзасидан собиқ ҳужумчимиз билан  махсус суҳбат уюштирди.

- «Спартак» чемпионми?

- Ҳа ва бу катта байрам. Ҳозирдан кўпчилик қўнғироқ қилиб, мени ҳам табриклаяпти. Дарҳақиқат, «Спартак» бу йил анча қувонтирди. Жамоадан кетган бўлсамда, доимо у билан қандайдир боғлиқликни ҳис қилганман. Тўғри, Москвадаги фаолиятим узоққа чўзилмаган, аммо ёрқин хотиралар қолган. Кейинчалик қаерда ўйнамайин, «Спартак» мухлислари ҳамиша мени эслаб, илиқ гапларни айтардилар. Айримлар билан ҳалигача ёзишиб тураман, кимларгадир футболка жўнатганман.

- «Спартак» нима учун 16 йил давомида чемпион бўлолмадию, бу ишни айнан жорий йил уддалаяпти?

- Интизом ўрнатилди ва ҳимоя мус­таҳкамланди. «Спартак» ҳамиша тўп билан ўйнашга мойил клуб сифатида гавдаланган. Каррера эса ҳимояни кучайтирди. Натижаларга қаранг, 1:0, 2:0... Итальянлар тактикаси шунақа: 3 очко бор ва бу яхши. Энг муҳими, ҳозирги «Спартак»да «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» мақоли амалда. Буни Ўзбекис­тонда туриб ҳам, сезиш мумкин.

- «Спартак» ўйинларини нечоғли кузатдингиз?

- Имкони борича. Аленичев ишини кузатиш қизиқарли бўлганди. Лекин у бироз мулойимроқ услубга таянди. Дейлик, Аленичевга Каррера олиб кирган жамоавий масъулият руҳи етишмади.

- Худди сиз ўйнаган вақтдаги каби-ми?

- Ўша пайт Романцев ишлаган ва шунинг ўзи катта гап. Тўғриси, биз жамоада ўзаро дўст бўлмаганмиз. Йигитлар гуруҳларга ажралиб қолишганди. Фақатгина мураббий обрўси барчасини бир маромда ушлаб турарди. Аммо база ташқарисида бирдамлик сезилмасди. Менимча, ҳозирги «Спартак»да умумий кайфият 2001 йилги жамоаникига нисбатан олганда, анча дўстона.

- Хўш, «Спартак»-2001 қандай эди?

- Мен учун ёпиқ. Фахрийларнинг ўз бригадаси шаклланганганди - Титов, Парфёнов, Писарев... Мен эса кўпроқ ёш футболчилар билан мулоқотда бўлардим. Тўғри, ёши катталардан Баранов ва Филимоновнинг яхши муносабатини ҳис этганман. Ҳаттоки, машғулотларда ҳам бир-бирига талпиниш сезилмасди. Баъзида ўйинни муҳокама қиладиган киши топилмасди. Писарев ўз интервьюсида менинг ўсишимга ёрдам бераётганини таъкидлаганди. Аслида у мутлақо бефарқ эди. Ҳарқалай, машғулотларда қандайдир қўллаб-қувватланишни ҳис қилган эмасман.

- Оёққа тепишардими?

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 02:51, 12.05.2017.
Ўқилди: 4926 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.