Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Криштиану VS Лионель терма жамоада ким фойдалироқ?

Баҳо:
+-1 | -

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз мамлакати термасидаги фаолияти давомида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган энг яхши голеадорлар ўнлигидан ўрин эгаллади. Хўш, миллий жамоага фойда келтириши бўйича португалиялик юлдуз устунми ёки Лионель Месси? Soccer.ru қуйидаги мақола орқали ушбу мавзудаги тортишувларга чек қўйишни мақсад қилди.

Кимда ўртача сермаҳсуллик юқори?

Термадаги голлар бўйича солиштириш нисбатан осонроқ, зеро замонамизнинг энг кучли футболчилари ёшлик чоғлари миллий жамоада бир хил позиция - қанот ярим ҳимоясида тўп суришган. Ҳозирги пайтда эса икковлон эркинликка эга - ўзлари хоҳлаган нуқтада ўйнашлари мумкин. Ўз навбатида, голеадорлик бў­йича ҳам юқори кўрсаткичга эгалар. Роналдунинг ёши каттароқ экани, шу боис кўпроқ ўйин ўтказганини инобатга олсак, умумий натижалар эмас, балки бир учрашувда урилган ўртача голлар миқдорини ҳисоблаш адолатдан бўлади. Португалиялик юлдузнинг ҳисобидаги 71та гол уни Клозега яқинлаштириб, термалар тўпурарлари ўнлигига киришига замин яратди.

Месси эса ҳозирча термадаги рақиблари дарвозасини «атиги» 58 марта ишғол қилган ва захирасида ҳали вақт етарли. Табиийки, ҳар икки футболчи ўз миллий жамоаларида тўп киритиш бобида рекордчи ҳисобланишади. Аммо Лионелнинг жамғармасида 70та гол йўқ, бундай шарафли маррага эса жаҳоннинг 14 футболчиси етиб борган, холос. Роналду эса шундай кўрсаткич билан мақтана олади, бинобарин, у аргентиналик ҳамкасбидан 21та кўп ўйин ўтказган. Ўз навбатида, ўртоқлик баҳсларини назардан четда қолдириш ҳам адолат мезонига тўлиқ мос тушади. Чунки бундай учрашувларда урилган голлар турнир нуқтаи назаридан ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди. Расмий ўйинлар бўйича эса ҳисоб 56:31, Криштиану фойдасига. Месси томонидан киритилган тўпларнинг ярми ўртоқлик учрашувларига тўғри келади. Роналдуда эса бундай голлар 20 фоизни ташкил қилади, афтидан, унинг беҳуда голларга иштиёқи йўқ.

Рақамли хулоса: Роналдунинг ғалабаси. Гарчи умумий ҳисобда деярли тенглик кузатилсада (бир ўйинда урилган голлар сони: 0,514га 0,496), расмий учрашувлар бўйича Криштианудаги самарадорлик юқори (0,595га 0,407).

Ким муҳим баҳсларни кўпроқ бой берган?

Роналду учун термадаги старт португалияликлар Евро-2004га мезбонлик қилган даврга тўғри келиб, ўшанда «Реал» ҳужумчиси Греция термасидан икки марта аламли мағлубиятни қабул қилиб олган. Россияликларнинг 7:1 ҳисобида таслим этилиши ҳам кўпчиликнинг ёдида. Португаллар ЖЧ-2006 ярим финалида Франция, учинчи ўрин учун баҳсда эса Германия термасига енгилишди. Шунингдек, Евро-2008да олмонлардан, жаҳон чемпионатида испанлардан мағлубият қабул қилиб олинди. Сўнгра саралашда данияликларга имконият бой берилди. Евро-2012да яна ўша «немис машинаси» устун келди, кейинроқ эса пенальтилар бўйича испанларга ютқазишди. Дарвоқе, Россия термасининг саралашда Роналду етакчилигидаги жамоани мағлубиятга учратиб, уларни «плей-офф»да шведларга рўбарў қилганини ҳам унутмайлик. Ва албатта, Германия миллий жамоасининг португаллар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳам ёдда қолган. Демак, жами 11та муҳим ўйин Криштиану учун омадсиз тарзда якунланган.

Мессининг ҳисобидаги мағлубиятлар эса нисбатан кўпроқ. Унинг термаси қатнашадиган саралашда кучли бешликдан чиқиб кетмаслик талаб этилади, у ерда ютқазмаслик жуда қийин. Лионель етакчилигида аргентиналиклар Америка кубогида Парагвай, Уругвай, Бразилия жамоаларига имкониятни бой беришган. Сўнгра Колумбия, Чили, Боливия, Эквадор ҳамда яна бир бор Бразилия ва Парагвайга ютқазишди. Кейинчалик мундиалда Германия термаси устунроқ келди - 0:4. Бошқа сафар Уругвай пенальтилар бўйича ғалабани илиб кетди, Венесуэла Аргентина термасини очкосиз қолдирди. ЖЧ-2014 финалида яна «немис машинаси» 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу рўйхатга Америка кубогининг иккита финалида Чили ва ўтган йили бразилияликлардан қабул қилиб олинган битта йирик ҳисобдаги мағлубиятни ҳам қўшамиз. Жами - 16та. Ўз навбатида, Лионелда 76та, Криштиануда эса 94та расмий ўйин бор. Бой берилган финаллар бўйича ҳам Месси «олдинда».

Рақамли хулоса: Роналдунинг ғалабаси. Муҳим ўйинларнинг бой берилиши бўйичаҳисоб11га 16, Криштиану фойдасига. Фоиз ҳисобида ҳам худди шундай кўринишга гувоҳ бўламиз. «Реал» юлдузида расмий учрашувлардаги мағлубиятлар 12 фоизни, Мессида эса 21 фоизни ташкил этади.

Грандлар дарвозасига ким кўпроқ гол урган?

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 04:46, 13.05.2017.
Ўқилди: 20287 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.