Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Обод” баҳсидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Уйдаги илк ғалаба жуда зарур эди. Чунки мавсум бошидан бери Фарғонада ғалаба қозона олмаётган эдик. Шу сабаблими, билмадим, йигитлар бироз ҳаяжон билан ўйнашди. Бугун мен қандайдир маънода “сеҳрли таёқча” вазифасини бажардим ва бундан хурсандман. Охирги пайтлар заҳирадан майдонга тушаётганим боис ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилдим ва гол уришга муваффақ бўлдим. Ҳужумчини вазифаси гол уриш. Мен ҳамиша майдонга гол ураман деб тушаман. Бугун ўз ниятимга етдим.
“Обод” – яхши жамоа. Улар Фарғонага яхши тайёргарлик билан етиб келишгани кўриниб турибди. Фақат тошкентликларга бироз тажриба етишмаяпти деб ўйлайман. Учрашувда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат, – деди Мамазулумов.