Яқиндагина чоп этилган Football Learks: The Dirty Business of Football китобида жуда кўплаб қизиқарли маълумотлар мужассам. Мисол учун, Криштиану Роналдунинг 4 соатлик даромади хусусида ёзилган боб ҳар кимни ҳайратга солиши тайин.
Китобда қайд этилишича, Роналдудан ижара асосида фойдаланиш имкони бор. Ҳа, ҳа, шундай, гарчи бунга ишониш қийин бўлсада. Аниқроқ ифода этсак, португалиялик юлдузни ...унинг ўзидан ижарага олиш мумкин.
Футболчи шу мақсадда Ronaldo~s image rights company, Multisports - Image Management фирмасига асос солган ва у орқали ижара келишувини туза олади. Маълум бўлишича, 2013 йили Саудия Арабистони компанияларидан бири худди шундай қилган ва 4,5 соатлик ижара учун Криштиануга нақ 920 миллион фунт (миллион евродан кўп!) тўлаган. Бошқача айтганда, Роналду шунинг ортидан соатига 200 минг фунтдан кўпроқ гонорар олган!
Эслатиш ўринли, бу португалияликнинг «Реал»даги ҳафталик маоши (солиқ тўловларидан кейинги сумма назарда тутилмоқда) миқдоридан нақ икки барабар кўпдир. Хуллас, голеадор футболчи ўша шартномага кўра, Саудия компаниясининг реклама иши ва