Бугун Наманган вилоят футболига ўзларининг улкан меҳнатларини қўшган марҳум футбол фахрийлари Николай Лян, Юрий Тен ва Давлат Шабаевларнинг хотираларига бағишланган хотира турнири бошланди. 2005-2006 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилаётган Республика очиқ турнирида 20 та жамоа бешта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Мусобақа ўйинлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби ва “Баркамол Авлод” ўйингоҳи майдонларида бўлиб ўтмоқда. Турнирда вилоятимиз туман терма жамоалари билан бир қаторда Андижон, Фарғона ва Қўқон шаҳри жамоалари ҳам қатнашаётганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Гуруҳлар таркиби
“А” гуруҳи: “Навбаҳор-Умид” (Наманган), “Умид” (Янгиқўрғон), “ФИМИ” (Андижон), Мингбулоқ туман терма жамоаси;
“В” гуруҳи: “Баркамол” (Наманган), “ФИМИ-2” (Андижон), 15-ДИМИ (Наманган), “Қўқон” (Қўқон);
“С” гуруҳи: “Обод” (Наманган), 15-ДИМИ-2 (Наманган), Уйчи т. т. ж., Андижон ш. т. ж.;
“Д” гуруҳи: “ЎзДонг-Жу” (Андижон), “Қўқон-1912” (Қўқон), “Норин” (Ҳақулобод), Учқўрғон т. т. ж.;
“Е” гуруҳи: “Нефтчи” (Фарғона), “Азия” (Андижон), “Навбаҳор-2007” (Наманган), 1-БЎСМ (Наманган).
Бугун куннинг биринчи ярмида мусобақанинг дастлабки тур учрашувлари бўлиб ўтди.
1-тур, 16 май
“Навбаҳор-Умид” – “ФИМИ” – 3:0
“Умид” – Мингбулоқ т. т. ж. – 0:1
“Баркамол” – 15-ДИМИ – 1:1
“ФИМИ-2” – “Қўқон” – 2:1
“Обод” – 15-ДИМИ-2 – 0:0
Уйчи т. т. ж. – Андижон ш. т. ж. – 0:2
“ЎзДонг-Жу” – “Норин” – 3:1
Учқўрғон т. т. ж. – “Қўқон-1912” – 2:1
“Нефтчи” – “Навбаҳор-2007”, “Азия” – 1-БЎСМ учрашувлари бугун кечки пайт ўтказилади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи 18 май куни якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган ва энг яхши кўрсаткичга эга учта иккинчи ўрин соҳиблари чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйини эса 20 май санасига режалаштирилган. Эртага соат 10.30да “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида хотира турнирини очилиш маросими бўлиб ўтади. Ташкилотчилар мазкур мусобақанинг очилиш маросимига Наманган футболи фахрийларини таклиф этишган. Очилиш маросимида қатнашишни истаган мухлисларни “Навбаҳор-Умид” футбол мактабига таклиф этамиз.