Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг барча иштирокчилари аниқланди

Баҳо:
+ | -

"Локомотив” футбол клуби тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов, Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Амир Шарипов, UzReport телеканали мухбири Ориф Толипов ва спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев июль ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Ўзбекистон ҳам иштирокчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон шарафини “Яшил дўстлик” жамоасида дарвозабон ҳимоя қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди. Бир неча босқичдан иборат танловда мамлакатнинг қатор клублари орасида “Локомотив” тарбияланувичиси, 12 ёшли Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.

Шунингдек, мусобақада ҳар бир мамлакатдан бир ёш ва тажрибага эга бўлган журналист қатнашади. Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 12 ёшли Амир Шарипов ёш журналист сифатида, UzReport TV телеканалининг информацион дастурлари мухбири Ориф Толипов мазкур лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.тажрибага эга бўлган журналист сифатида ғолиб бўлди. Бундан ташқари, таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ҳам “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Ўзбекистоннинг энг номдор вакилларидан бири сифатида иштирок этади.

Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Ўзбекистон делегациясига ЎФФ техник директори Шавкат Имомов раҳбарлик қилади. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:38, 16.05.2017.
Ўқилди: 2695 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.