Жорий мавсум якунига кўра, «Манчестер Юнайтед» АПЛдаги иштироки учун 100-150 млн фунт ишлаб топади.
Spreadex ташкилоти изланишларига кўра, клуб 1992/93 мавсумдан буён 870 млн фунт мукофот олган. Бу мавсумдан сўнг унинг миқдори 1 млрд фунтдан ошади. Бу билан «МЮ» энг кўп мукофот олган клублар рейтингида пешқадам бўлиб турибди.
Рўйхатнинг кейинги ўринларида «Арсенал» (842,8 млн), «Ливерпуль» (815,4), «Челси» (815,36), «Тоттенҳэм» (750,28), «Манчестер Сити» (723,49), «Эвертон» (700, 26), «Ньюкасл» (649,35), «Астон Вилла» (649,23) ва «Вест Ҳэм» (585,2) бормоқда.
АПЛ тарихида ҳаммаси бўлиб 49 жамоа лигада ўйнаган. Уларга жами 14,788 миллиард фунт мукофот тўланган. 2015/16 мавсумда клублар жами 1,64 миллиард фунт ишлаб олган. Жорий мавсумда эса бу сумма янада ошади.