Франция терма жамоасининг собиқ устози Раймон Доменек ЕЧЛ финалидан ўрин олган «Реал» - «Ювентус» ўйини ҳақида гапирди.
«Менимча «Реал» - финал фаворити. Унинг ўйинчилари кучлироқ, бундан ташқари клуб мусобақанинг амалдаги ғолиби. «Ювентус» ҳам чайир жамоа, аммо «Реал» унинг қаршилигини синдириб, ғалаба қозонишга қодир.
Зидан буюк футболчи эди. Майдонда камгап бўлса ҳам, ҳақиқий етакчи эди. Унинг гапларини жамоадошлари сўзсиз бажарган. Энди у бош мураббий бўлди. У «Реал» ва унинг футболчиларини жуда яхши билади. Зидан бу иш учун туғилган» - деди Доменек Football Italia хабарида.