Айни дамда Англия Премьер лигасида биринчи ва иккинчи ўринлар қайси клубга насиб қилиши аниқ бўлса-да, ҳали шиддатлилик пасайгани йўқ. Сабаби, ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўрин учун “Ливерпул” ва “Арсенал” ўртасида қизгъин кураш кечиши аниқ. Чемпионат тугашига бир тур қолганида “Ливерпул”да 73, “Арсенал”да эса 72 очко мавжуд.
“ЛИВEРПУЛ” — 70 ФОИЗ
Ҳа, Юрген Клопп шогирдларининг ЕЧЛга йўлланма олиш имконияти Арсен Венгернинг шогирдлариникидан анчагина катта. Биринчидан, “Ливерпул” сўнгги тур ўйинида гъалаба қозонса бўлди, марра уники. Сўнгги турда эса “мерсисайдликлар” “Мидлсбро”ни қабул қилишади. “Мидлсбро” қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар Чемпионшипга тушиб кетиши аниқ, боиси жамоа айни дамда 28 очко тўплаган, 17-ўриндаги “Суонси”да эса 38 очко бор. Демакки, “Мидлсбро” охирги ўйинда шунчаки мухлислар учун майдонга тушади. Ёз навбатида бу “Ливерпул” учун қийинчилик тугъдириши мумкин, боиси “Мидлсбро” ортиқча босимсиз ўйнайди ва ишқибозларини қувонтириш учун бор кучини ишга солади, йўқотадиган нарсаси йўқ. Бироқ “Ливерпул” учун қулай томони ҳамма нарса ўз қўлида.
“АРСEНАЛ” — 30 ФОИЗ
“Арсенал”нинг имконияти камлигини қуйидагича изоҳлаш мумкин — унинг тўртинчи ўринни эгаллаши фақат ўзига богълиқ эмас. Арсен Венгер шогирдлари сўнгги турда “Эвертон”га қарши баҳс юритишади. Биринчидан, “Эвертон” осонликча магълуб бўлмайди, иккинчидан “Арсенал” гъалаба қозонган тақдирда ҳам “Ливерпул” очко йўқотмаса, фойдаси йўқ. Мантиқан олиб қараганда эса гъалаба қозониш учун “Арсенал”дан кўра “Ливерпул”да имконият кўпроқ. Аммо ким билади дейсиз, эҳтимол, “Ливерпул” “Мидлсбро” билан дуранг ўйнаб, “Арсенал” эса “Эвертон”ни ютиб, 4-ўринни олиши мумкин. Бу футбол, биз эса ҳозирча воқеалар ривожини кузатиб борамиз.