"Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимга бугунги баҳс учун миннатдорчилик билдираман. Оғир вазиятда ўйин тизгинини ўз қўлларига ола билишди. Бугунги жамоалар тенг кучли саналишади. Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари қўпол эмас, агрессив ўйин намойиш этишди десак хато бўлмайди. Мен ўз футболчиларим билан фахрланаман.
Биринчи бўлимдан кейин Бақоев билан тортишиб қолдик, шу сабабли бизга кизил карточка кўрсатилди. Биз учрашув пайтида рақибмиз, футболдан кейин эса худди ака-укадек бўламиз.
Бугун бизнинг дарвозамизга учта пенальти қўйилди, дарвозабонимиз Асилбек Омоновга сўнгги пенальтини қайтара олгани учун миннатдорчилик билдираман.
Инсон ҳаётда хато қилиши табиий, бугун ҳакамлар ҳам баъзи хатоларга йўл қўйишди. Уларни ҳаракатларини баҳолайдиган назоратчилар бор, шу сабабли мен уларнинг қарорларини муҳокама қилмайман.
"Бухоро"га омад тилайман", - дейди Мўминжонов.