Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бемаъно пойга ёхуд «Локомотив» ва «Бунёдкор» ОЧЛда нима қила олишди?

Баҳо:
+ | -

Маррага сўнгги бўлиб келишингизни била туриб пойгада қатнашаверармидингиз? Ахир бу ғалати-ку! Бошқа томондан, «Барибир, ютқазаман», деб, курашдан тўхташ ҳам нотўғри. Аммо энг охирида қолиш инсоннинг ҳамиятига тегади. Алам қилади. Клубларимизнинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки шунга ўхшаш. Имкониятларини била туриб ҳам пойгага чиқишади. Аввал бу ишни фақат «Бунёдкор» «уддаларди», энди «Локомотив» ҳам унинг ёнига қўшилди. Бир сўз билан айтганда, бемаъно пойга...

Яқин-яқингача ўзбек клублари ОЧЛ­да анча рақобатбардош ҳисобланарди. Тўғри, улардан ҳеч ким ғолибликни кутмаган. Лекин турнир фаворитлигига асосий даъвогарлар ҳам ўйланиб майдонга тушардилар. Бу йил эса, Ғарбий минтақада энг ёмон натижа қайд этгани айнан бизнинг вакиллар бўлди. Хўш, бунга нима сабаб? Кимга нима етишмади? Ҳамма ҳиссиётларни бир четга суриб, шу ҳақда бироз мулоҳаза юритсак.

«БУНЁДКОР»

Аслини олганда, «қалдирғочлар» йил ўтгани сари Чемпионлар Лигасида «яхшироқ» натижа қайд этишмоқда. Клуб икки йил муқаддам 1 очко билан гуруҳда қолиб кетган эди. Кейинги сафаргисида кўрсаткич нисбатан яхшиланди - очколар сони ошди. Бу мавсум эса «Бунёдкор» ҳатто битта ғалабага ҳам эришди. Бир сўз билан айтганда, ўсиш бор. Агар эски раҳбарият ва мураббийлар штаби алмашмаганда, бирор 10 йилдан сўнг жамоа гуруҳдан чиққанини ҳам балки кўрармидик?!

«Бунёдкор»га нима етишмаслигини футболга энди қизиқа бошлаган мухлис ҳам айтиб бера олса керак. Сўнгги йилларда клуб олдига ғалабалар эмас, «терма жамоага номзод футболчилар етиштириб бериш» вазифаси қўйилгани боис рақобатбардош таркиб деярли қолмади. Жамоа иштирокидаги охирги ўйинлар ҳам бунга мисол - дарвозабон Муроджон Зуҳуровдан бошқаларнинг ҳеч бири 23 ёшдан катта эмасди. Бундай жамоага нима етишмаслиги мумкин? Албатта, руҳий барқарорлик ва оғир вазиятлардан чиқиб кетиш кўникмаси.

Ёшлардан тузилган жамоада бир камчилик кузатилади - голни биринчи бўлиб уриб олса, кўтаринки руҳда ҳужумларни давом эттиради. Аксинча, ўзи гол ўтказиб юборган тақдирда футболчилар босимни кўтара олмай, «синиб» қолишади. «Бунёдкор»га сўнгги пайтларда айнан ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган тажрибали футболчи етишмади. Муроджон Зуҳуров иложи борича уларга кўрсатма бериб туришга интилди, аммо ёшларга ўз атрофида теппа-тенг, керак бўлса, кўпроқ югурадиган етакчи керак. Ишонинг, бундай сардор ёнида туриб, баланд овозда кўрсатмалар берса, ҳатто силласи қуриб, кучи қолмаган ўйинчи ҳам борини сафарбар этади.

Миржалол Қосимовнинг жамоани қабул қилиб олганидан сўнг таркиб кучайтирилиши ва тажрибали футболчилар таклиф этилиши ҳақида гапиргани бежиз эмас. Ёшлар бўлгани яхши, аммо улар кимдандир ўрнак олиши шарт. Акс ҳолда, на жамоа ва на ўйинчида ўсиш кузатилади. Қосимовнинг ўзи бир вақтлари «Пахтакор»да Хорен Оганесян билан бирга тўп суриб, ундан кўп нарсалар ўрганмаганда, шундай савияга чиқармиди ёки йўқ, баҳсли масала. Ҳозирги «Бунёдкор»да ким Шомуродов ва Ҳамдамовга ўрнак бўла олади? Ҳеч ким. Шундай экан, бу футболчиларнинг вақти келиб кучли чемпионатларда ўйнашига умид қила оламизми? Миржалол Қосимов Европада ўз обрўсига эга «Ливерпуль» дарвозасини ишғол этишни уддалаганди. «Бунёдкор» ёшлари эса Осиё жамоаларига гол уришда қийинчиликка дуч келишмоқда.

Жамоанинг яна бир муаммоси мураббий билан боғлиқ эди. Албатта, четдан туриб гапириш тўғримасдир, аммо оддий мухлис учун ҳам «Бунёдкор»да мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабат рисоладагидек эмаслиги сезилиб қолганди. Сергей Лушан кўп асабийлашарди, футболчиларидан норози бўлиб, тез-тез овозини кўтарганча кўрсатмалар берарди. Ҳатто захирага чиққан ўйинчиларига ҳам майдон четидаёқ эътироз билдиришдан ўзини тиёлмади. Мазкур ҳолат эса клубда ички муҳит борасида ишлар силлиқ кечмаётганини кўрсатиб турганди. Аслида, бу ҳақида гапириш унчалик ҳам шарт эмасдир. Чунки «Бун­ёдкор»да мураббийлар штаби ҳам ўзгарди, раҳбарият ҳам. Умид қиламизки, ушбу ўзгаришлар жамоага барқарорлик олиб келади.

«Бунёдкор»да иштиёқ, куч ва ғайрат борасида ҳаммаси жойида эди. Тўғрисини айтганда, «Ал-Айн»дан учралган сўнгги мағлубиятни инобатга олмаганда, қолган баҳсларда «қалдирғочлар» енгилган бўлсалар-да, ёмон ўйин намойиш этишмади. Мана шу таркибга икки-уч нафар юқори савиядаги ўйинчи қўшилса, жамоанинг аввалги мавқеини қайтаришига ишонамиз. Аммо мавжуд муаммоларни ҳал қилиш осон эмас. Энг катта масала - Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш бўлса керак. Клуб ҳозир олий лигада кучли ўнликка кириш учун курашмоқда. Бундай вазиятда ОЧЛдаги иштирок ҳақида гапириш ортиқчадек, гўё. Кўрамиз, янги мураббийлар штаби нималар қилар экан.

«ЛОКОМОТИВ»

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:27, 19.05.2017.
Ўқилди: 6135 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.