«Рома» ҳимоячиси Константинос Манолас Римда қолиш ниятида эканлигини, аммо барчаси раҳбарият қарорига боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.
«Рома»да қоламанми? Албатта буни хоҳлайман! Аммо келажагимни клуб раҳбарият ҳал қилади.
Шартномам яна икки йил амалда бўлади, ўзимга қолса, жамоадан кетмайман» – дейди грециялик футболчи Pagine Romaniste нашрига.
Олдинроқ, Миланнинг «Интер» клуби Манолас учун 30 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги хабар қилинганди.