Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Пике теннисни ўзгартирмоқчи! Унинг лойиҳаси ўзини оқлармикин?

Баҳо:
+ | -

Ҳар йили Мадридда ўтказиладиган теннис мусобақасига кўплаб футбол юлдузлари ташриф буюришади. Бу одатга айланган. Бу сафар ҳам шундай бўлди, хусусан, «Барселона» аъзоси Жерард Пике «Мадрид Опен» турнирини ўтказиб юбормади. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, Пикенинг мусобақага ташриф буюришдан бошқа мақсади ҳам бор экан. Яъни у янги эркаклар турнирини ташкил этишни ният қилган.

Пикенинг мазкур турнир борасидаги режалари ўзига хос: унинг бўлажак турнири плей-оффдан бошланади. Турнир битта шаҳарда ўтказилади, «Эл Эспаньол» сайтининг хабар беришича, бу Доха бўлиши мумкин. Аммо бу борада томошабинлар ва иштирокчиларнинг ҳам фикри инобатга олинади.

Пике турнирни ташкил этиш борасида 10 йиллик шартнома имзолашни режа қилмоқда. Бироқ ҳозирча мазкур лойиҳанинг молиявий жиҳати муҳокама қилинмаган.

КИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ?

Пикенинг мазкур лойиҳасини биринчи навбатда, таниқли теннисчилар — Новак Жокович, Рафаэл Надал ва АТП ўйинчилари иттифоқи раҳбари Энди Маррей қўллаб-қувватлаяпти. Жоковичнинг айтишича, у Пике билан бу ҳақда бир неча марта суҳбатлашган, лекин батафсил муҳокама қилмаган, чунки ҳали бу борада расмий қадам ташлангани йўқ ва Новак бу турнир чиндан ҳам ташкил этиладими, йўқми, буни билмайди. Шунингдек, Жоковичнинг таъкидлашича, бу борадаги асосий муаммо теннис ташкилотлари билан келишиш ва уларни рози қилиш экан.

Рафаэл Надал эса мазкур турнирни жуда яхши ташаббус, дея баҳолади. «Ёйлашимча, бу жуда яхши лойиҳа бўлади», дея ўз муносабатини билдирди теннисчи. Маррей ҳам Пикенинг лойиҳасини маъқуллашини айтиб ўтди ва юқори баҳо берди: «Агар ҳамма режалар амалга ошса, бу теннис учун яхши янгилик бўлади. Мазкур лойиҳанинг амалга ошиши ёки ошмаслиги алоҳида масала. Ёйлашимча, ушбу турнир лойиҳаси жуда кўплаб саволларни келтириб чиқаради, муҳокамаларга сабаб бўлади, аммо теннис учун фойдадан холи бўлмайди. Аслида, теннисга шунақа турнирлар керак».

Айни пайтга келиб айрим ташкилотчилар мазкур лойиҳа атрофида бирлашиш истагини билдиришган, ҳатто АТР ҳам, гарчи бу борада расмий хабар бермаган бўлса-да, бу турнирни ташкил этишга хайрихоҳ эканлигини маълум қилган. Қолаверса, теннис ишқибозларига ҳам бу турнирнинг ташкил этилиши маъқул келмоқда. Биз учун қизиқ жиҳати эса ушбу турнирнинг Пикенинг ғояси асосида ташкил этилишидир.

ДEВИС КУБОГИНИ ОРТДА ҚОЛДИРАРМИКИН?

Теннисда айни пайтда анча машҳур ва узоқ йиллик тарихга эга эркаклар мусобақаси — Девис Кубоги бор. Бироқ мазкур турнир сўнгги пайтларда кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда. Биринчидан, у бутун мавсум давомида ўтказилади. Иккинчидан, ўйинлар жуда ноқулай вақтда ташкил этилади, теннисчилар «Катта шлем» турниридан кейин дарҳол Девис Кубоги учун курашга киришишга мажбур. Финал эса мавсум охирида ўтказилади ва бу теннисчиларни жуда толиқтиради. Хусусан, ўтган йили Девис Кубогини қўлга киритган Хуан Мартин дел Потро бу мавсумни ўтказиб юборишга қарор қилди, сабаби — жисмоний ҳолатини тиклаб олиш, чарчоқларни чиқариш. Учинчидан, ўйинлар ноқулай жойларда ўтказилади. Масалан, яқинда Россия мазкур мусобақани қаэрда ўтказиш борасидаги масалани ўз фойдасига ҳал қилди — Девис Кубоги Владивосток ва Янги Уренгода бўлиб ўтди. Бироқ бу Испания термаси учун анча ноқулайлик келтириб чиқарди, сабаби испаниялик теннисчилар мазкур мусобақада қатнашиш учун мавсум ўртасида Узоқ Шарққа учишга мажбур бўлишди. Бундай омиллар кўплаб тажрибли теннисчиларнинг Девис Кубогида иштирок этмаслигига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2015 йилда Энди Маррей яккалик баҳсларида Британияда кўплаб ютуқларни қўлга киритди, бутун мавсум давомида тинимсиз ўз устида ишлади, бироқ терма жамоа сафида ҳаракат қилгани йўқ.ИТФ ташкилотига Девис Кубогини ўзгартириш борасида бир қатор аризалар жўнатилди, аммо ҳеч қайси фикр инобатга олинмади. Жоковичнинг маълум қилишича, теннисчилар ҳам, ишқибозлар ҳам бу масалани муҳокама қилишдан чарчашган. Янги турнирни ташкил этиш эса жиддий муаммога сабаб бўлиши мумкин, яъни у Девис Кубоги билан рақобатга киришади. Бу рақобатда ютиб чиқиш учун эса моддий рағбатлантириш тизимини ўзгартириш керак.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тажрибали теннисчилар терма жамоа сафида ўйнашни хоҳлашади, аммо Девис Кубогининг ноқулай тақвими бунга имкон бермайди. Қолаверса, ишқибозлар ҳам ўйинлар ақл бовар қилмас даражадаги муҳитда ташкил этилишини жуда хоҳлашади. Улар айнан шундай муҳитдаги кескин ўйинларни томоша қилишни хуш кўришади. Хўш, Девис Кубогини сақлаб қолиб, уни нейтрал шаҳарда ўтказиш мумкинми? Жуда муҳим ва долзарб муаммо бу.

ПИКEНИНГ ТУРНИРИ БИРИНЧИСИ ЭМАС!

1975 йилдан 2012 йилга қадар АТП доирасида «Wорлд Теам Cуп» жамоавий мусобақаси ўтказилган. Мазкур турнир Дюсселдорфда бўлиб ўтган. Аммо бу мусобақанинг ҳомийлариетарли бўлмаган, қолаверса, вақти ҳам жуда ноқулай эди. Сабаби, «Wорлд Теам Cуп» «Ролан Гаррос»дан бир ҳафта кейин ўтказилган. Ваҳоланки, бу вақтда барча кучли теннисчилар ушбу турнирда қатнашишдан кўра «Катта шлем»га тайёрланишни маъқул кўришган. Пикенинг турнири қайсидир маънода «Wорлд Теам Cуп»нинг қайта тикланиши бўлади, аммо ундан фарқли равишда қулай вақтда ва қулай шароитларда ўтказилади.

Эътиборга молик жиҳати, айни дамда теннисда янги турнирлар ташкил этилган. Масалан, 22-24 центябр кунлари Прагада Рожер Федерер ташкиллаштирган «Лавер Cуп» мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Европа ва бошқа қитъалардан ташриф буюрган теннисчилардан иборат икки жамоа куч синашади. Ҳар бир жамоада 6 тадан теннисчи бўлади. Жами 12 та ўйин ўтказилади, уларнинг тўққизтаси яккалик, учтаси эса жуфтлик беллашувларидир. Бу йилда турнирнинг асосий юлдузлари Федерер, Рафаэл Надал ва Кеи Нисикори бўлиши кутилмоқда.

ФУТБОЛЧИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ ҚАНДАЙ?

Биринчидан, Пике тенниснинг ашаддий мухлиси. Қолаверса, кўплаб испаниялик теннисчилар билан қалин дўст ва Барселона ҳамда Мадриддаги теннис мусобақаларида уларни мунтазам қўллаб-қувватлаб туради. Иккинчидан, футболчининг лойиҳаси жуда қизиқарли.

Пике аллақачон шахсий бизнесини йўлга қўйган. Масалан, футболчининг унчалик катта бўлмаган ва ўйинлар яратадиган «Керад Гамес» номли компанияси бор. Қолаверса, Пике «Барселона» клуби ҳамда Япониянинг «Ракутен» компанияси (жамоанинг янги мавсумдаги футболкалари ва логотиплари билан шуғулланади) ўртасида ҳамкорликнинг йўлга қўйилишига катта ёрдам берган. Бу унчалик қийин кечмаган, Пике ва рафиқаси Шакира «Ракутен» раҳбари Хироши Микитани билан дўстлашиб, уни Сан-Францискога кечки овқатга таклиф қилишган ва «Барселона» билан шартнома имзолашга кўндиришган.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 14:34, 19.05.2017.
Ўқилди: 4472 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.