Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Музаффар Музаффаров: “Қизилқум"га қарши ўйин менга жуда ёқди”

Баҳо:
+ | -

Олий лига 11-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Нефтчи” (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар аъзоси Музаффар Музаффаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

– Дастлаб ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз ?

– “Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий хозирлик кўрдик. Рақиб номдор ва тажрибали ўйинчиларга эга эканлиги барчамизга яхши маълум. Шунга қарамай, ўтган турдаги ғалабадан руҳланган ҳолда сафарга уч очко ниятида бордик. Тезкор гол уришга эришдик ва бўлим охирида ҳам навбатдаги голга эгалик қилик. Хаттоки, навоийлик мухлислар ҳам ғалабамизга шубҳа қилмаганди десам муболаға бўлмайди. Ўйин менга жуда ёқди. Йигитлар Навоийда ўтган учрашувларга нисбатан яхши ҳаракатланишди. Бироқ иккинчи бўлимда ғалабани сақлаб қола олмаганимиз ёқимсиз бўлди.

– “Қизилқум” Навоийда жуда кучли ўйин намойиш этади. Ўйин бошида киритилган тезкор гол ва умуман мазкур омадли старт ҳақида нима дейсиз ?

– Футболчи учун гол уриш энг ёқимли ҳолат саналади. Тезкор гол уриб жамоага фойдам текканидан хурсандман. Тўғриси ўйинни кечроқ вақтга қўйилгани сабабли йигитлар ҳам беллашувдан завқ олиб ҳаракат қилишди. Чунки учрашув вақти футбол ўйнаш учун жуда қулай вақтга белгиланди. “Обод” билан Фарғонада кечган сўнгги уй ўйини жуда эрта вақтга тўғри келганди. Шу сабаб, ўйинимиз чиқмаганди. Энди “Навбаҳор” билан баҳсни қулай вақтга белгилашади деб умид қиламан.

– “Нефтчи” жамоаси 23 май куни Фарғонада “Навбаҳор”га қарши навбатдаги дербида иштирок этади. Учрашувдан нималар кутяпсиз ?

– “Нефтчи”нинг мақсади битта – ҳамиша ғалаба қозониш! Ҳа, наманганликларга қарши беллашув ҳам қизғин ўтиши аниқ. Ҳали мухлисларни стадионга қайтарамиз. Мен бунга ишонаман, – деди Музаффаров.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:24, 19.05.2017.
Ўқилди: 2380 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.