«Барселона» раҳбарияти келгуси трансфер ойнасида «ПСЖ» футболчиси Марко Верраттини қўлга киритиш қийин бўлишини тушуниб турибди.
Футболчининг улкан нархи бунга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда клублар томонидан музокаралар ўтказилмоқда ва каталонияликлар учун бу ҳолат муаммолигича қолмоқда. Бу ҳақида Don Balon нашри хабар тарқатди.
Шунинг учун, «блаугранас» италиялик футболчининг ўрнига захира вариантини ҳам топиб қўйди. Бу «Монако» ярим ҳимоячиси Бернанду Силва.
Мутахассилар футболчининг ўйин услубини ҳисобга олиб, жамоага мослашиб кета олади деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, футболчининг универсиаллик қобиляти ҳам «Барселона»нинг эътиборини ўзига жалб этган.
Силва марказий ярим ҳимояда ҳамда қанотларда бирдек фаол ўйнай олади.
Жорий мавсум 57та расмий учрашувда майдонга тушган Бернанду Силва 11та гол уриб, 12та голга асистентлик қилган.