Бугун Испания чемпионатида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади.
«Малага» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Мадридликларни бу ўйинда дуранг натижа ҳам қониқтиради. Аммо «Барселона»нинг «Малага» таркибида ўйновчи ўз «агенти» бор. У «Реал»га гол уриб, уни чемпионликдан маҳрум қилиш орзусида яшамоқда.
Гап Сандро Рамирес ҳақида кетмоқда. «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланадиган футболчи ўтган йили ёзда «Малага» таркибига келиб қўшилган эди.
«Реал»га гол уриб, уни чемпионликдан маҳрум қилишни истайман. «Барселона»ни чемпион қилмоқчиман, бу менинг орзум. Мен бу жамоадан қарздорман. Умид қиламанки, бу ишни амалга ошираман» - деди Сандро Рамирес Marca хабарида.
«Малага» - «Реал» ўйини 21 май куни соат 23-00да бошланади.