Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги. «Қўқон-1912» – «Металлург» (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари ўтказилади.

«Қўқон-1912» ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашувга доир қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Мазкур жамоалар бугун биринчи марта Ўзбекистон кубоги доирасида майдонга тушишади. Бу кунга қадар кубок ўйинларида бекободликларга қарши майдонга тушмаганмиз.

Қўқонликлар 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта иштирок этишган. (Олдин “Темирйўлчи” номи остида қатнашган). 2002/2003 йили гуруҳ босқичида биринчи ўринни олган ва 1/8 финалда “Бухоро”га ютқазган. Ўша йили жамоа “Қўқон-1912” номи остида иштирок этган.

2013 йилда, биринчи босқич техник ғалаба, иккинчи босқичда “Сўғдиёна” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Локомотив”га ютқазилган.

2014 йил. Биринчи босқичда “Ўз Донг Жу” иккинчи босқичда “Нефтчи” пенальтилар сериясида мағлуб этилган. 1/8 финалда “Пахтакор”га мағлуб бўлган.

2015 йил. Иккинчи босқичда “Хотира-79” мағлуб этилган. 1/8 финалда “Сўғдиёна”га ютқазиб қуйилган.

2016 йил. Иккинчи босқичда “НБУ Осиё” доғда қолдирилди. 1/8 финалда икки ўйин натижасига кўра, “Навбаҳор” мағлуб этилди. Чорак финалда “Бухоро”га ютқазган.

Бугун майдонга тушадиган бу жамоалар роппа-роса бир ой олдин, яъни 22 апрель куни Ўзбекистон чемпионати доирасида Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида тўқнаш келишганди. Ўша учрашувни кўтаринки руҳда ўтказган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари рақибни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Ўша ўйинда Суҳроб Бердиев бекободликлар посбонини уч марта хафа қилганди.

Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал, Биринчи учрашув
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Бугун учрашув соат 17:30да бошланади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:30, 22.05.2017.
Ўқилди: 2787 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик