Испания ҳуқуқ органлари "Барселона"нинг собиқ президенти Сандро Роселни ҳибсга олдилар, дея хабар беради El Mundo.
Росель Бразилия терма жамоасининг имидж ҳуқуқларидан комиссион пул ишлаган жиноий тармоқ аъзолиги ва шу тармоқда "пул ювиш"да гумонланмоқда. Росель ва унинг шериклари солиқ борасида "жаннат" ҳисобланган мамлакатлардаги компаниялари орқали "пул ювганлар".
Хабар қилинишича, Росель "Барселона"ни бошқаришдан аввал Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) билан ҳамкорлик қилган. Росель бу иши учун ўзининг Ailanto Marketing компаниясидан фойдаланган ва Бразилия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларидан фойда олган. Кейин ээса Росель пулларини турли фондларда яширган.
"Пул ювишда"CBF нинг собиқ президенти Рикардо Тейшейра ҳам иштирок тганлиги гумон қилинмоқда.
Аввлроқ, Росель билан ФБР шуғулланаётгани ва унга нисбатан суриштирув ишларини бошлагани хабар қилинган эди.
Росель 2010 дан 2014 йилгача "Барселона" президенти бўлган.