93 очко жамғарган “Челси” бу йилги Премьер Лига мавсумининг чемпионига айланди. Антонио Конте ўтган йили 10-ўринни олган деярли ўша таркибни сайқаллаштириб мўъжиза амалга оширди.
Ушбу таркибнинг бир қатор аъзолари ўзларининг ёрқин ўйинларини ўтказишди бироқ, улардан баъзилари эса ажойиб мавсумни ўтказишди. Гоал.cом нашри кучли таркибдан фақатгина уч футболчини саралаб олди.
Сезар Аспиликуэта
Серқирра ҳимоячи мавсум давомида беш позицияда ўйнаб кўрди ва деярли барчасида ўз вазифасини аъло даражада бажарди. Аспиликуэта Антонио Контенинг уч ҳимоячидан иборат ўйин услубида эса марказий ҳимоячи ролини ҳам мукаммал бажариб берди. Испаниялик ҳимоячи Терридан ҳам кўра кўпроқ етакчилик вазифасини бажарди. Гари Кейҳилл ҳам бу борада ундан қолишгани йўқ, шунга қарамай Аспиликуэта майдонда етакчилардан бири бўлди.
Аспиликуэта “Челси”нинг Премьер Лигадаги барча учрашувларида майдонга тушган ягона футболчи бўлди. Қўшимча тариқасида, айнан Сезар Премьер Лигада энг кўп узатмани амалга оширган футболчига айланди.
Эден Азар
Эден Азар « Челси »нинг моҳир аъзоси ҳисобланади ва жамоасини мавсум мобайнида бир қатор қийин вазиятларда қутқариб қолди. Унинг 16 голи ва 5 голли узатмаси Премьер Лига чемпионлигига эришишда муҳим қадам бўлди.
Ўтган мавсумда белгиялик футболчи ўзининг бор имкониятини кўрсата олмаган бўлса, Контенинг 3-4-3 схемасида энг юқори савиясини топа олди. Эркин футболчи сифатида ҳаракат қилиши ҳақиқатдан унинг барча қирраларини очиб берди.
Нголо Канте
Белгиялик сардор афсуски асосий етакчи эмас. Нголо Канте “Челси”нинг энг яхши футболчиси, Премьер Лиганинг эса энг яхши трансферларидан бирига айланди. Мавсум бошида чампион “Лестер”дан 40 миллион евро эвазига келиб қўшилган футболчи дарҳақиқат ажойиб трансферлардан бири бўлди.
Франциялик ярим ҳимоячи бироз вақт муқаддам, Англия журналистлари уюшмаси томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Унинг жамоасига кўрсатган таъсири анча сезиларли чиқди ва чемпионлик йўлида асосий етакчилардан бири бўлди. Антонио Конте ва унинг мураббийлари штаби Кантени ўз ўйинини янада кучайтиришига ва бир поғона юқорилашида муҳим омил бўлди.