Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Олий лига. «Машъал» - «Обод» (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 12-турида “Машъал” Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилади.

«Обод» айни дамда турнир жадвалида 9 очко жамғариб, 15-ўринни банд этиб турибди. Лекин шунга қарамай, “Обод” кучлилар сафида аста-секин хурмат қозониб бормоқда. Ҳар бир рақиб ушбу жамоага ҳам жиддий қарамоқда. Ўткан йилги чемпионатнинг биринчи даврасида ушбу жамоалар Муборакдаги “Б.Вафоев” номли стадионда ўзаро илк бор тўқнаш келганди. Мазкур беллашув “газчилар”нинг бенефисига айланиб кетганди. Қолаверса шу куни омад ҳам “Машъал” томонидан бўлган. Боиси “Обод” футболчилари нақд иккита (!) пенальтини аниқ ошира олмаганди.

10.06.2016 йил. 11-тур.
“Машъал” – “Обод” - 5:0 (3:0).
Голлар:
1:0 – Шаҳбоз Эркинов, 40
2:0 – Мирзоҳид Ғофуров, 44
3:0 - Мирзоҳид Ғофуров, 45+2
4:0 – Шаҳбоз Эркинов, 52
5:0 – Зоҳир Қўзибоев, 75
Амалга оширилмаган пенальти:
Санжар Тўрақулов (“Обод”), 15 (дарвозабон)
Шерзод Жалилов (“Обод”), 82 (устун)


24.10.2016 йил. 26-тур.
“ОБОД” – “МАШЪАЛ” - 0:1 (0:1).
ГОЛ: 0:1 – Кенжа Тўраев, 41.

Ўтган йили Олий лигада ўз ўрнини аранг сақлаб қолган “Обод”ни бу йилги мавсумда кучлилар сафида қолишини бош мураббий Рауф Инилеев аввалги ўйинларнинг биридан сўнг матбуот анжуманида таъкидлаганди. Бироқ яқинда “Обод”ни иккинчи даврада олий лигада иштирок этиши сўроқ остида эканлиги тўғрисида хабарлар урчий бошлади. Шунга қарамай таркибдаги йигитларнинг кўзи “ёнмоқда” дейиш мумкин. Камтарона шароитлар эвазига жамоа футболчилари катта иштиёқ билан ўйнаб келаётгани эса таҳсинга лойиқдир. Шунингдек ўз вақтида Осиёда тенг дея топилган мураббий Рауф Инилеев ҳам бундай холатда жамоани ҳамон бошқаришда давом этаётгани эътиборга моликдир.

“Обод” шу кунгача сафарда “Бухоро”ни 1:0 ҳисобида таслим этиб, яқинда ўз уйида “Динамо”ни 3:1 натижаси билан таслим этди. “Қўқон-1912”,”Бунёдкор” ҳамда “Қизилқум” жамоаларига қарши кечган баҳсда эса бир хил – 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Жамоанинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳозирча “Локомотив”дан (7:0) учралган мағлубияти бўлиб турибди.

Александр Хомяков бошқарувидаги “Машъал” жамоаси ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтсак. “Газчилар” ҳисобида ҳозирча 15 очко мавжуд ва жамоанинг эгаллаб турган ўрни - 8-ўриндир. “Машъал” ўткан ҳафта Кубок баҳсида майдонга тушди. Сафарда биринчи лига иштирокчиси “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши ўтказилган учрашувда мураббийларимиз асосий эътиборни ёшларга қаратиб, ўйин амалиёти камроқ бўлган йигитларни майдонга туширди. Шундай бўлсада Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал жавоб ўйини олдидан Хомяков шогирдлари жуда ҳам ижобий натижа (0:4) қайд эта олди. Шу боис айтиш мумкинки, катта эхтимол билан “Машъал” Кубок баҳсда ¼ финалга йўл олишга жуда яқин турибди.

Бўлажак учрашувни тошкентлик ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб борадиган бўлди.
12-тур. 26 май (жума)
«Машъал» (Муборак) – «Обод» (Тошкент)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Расул Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Шерзод Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” – “Обод” ўйини соат 18:30да бошланади. Бир кун олдин ўтказиладиган ёшлар лигаси учрашуви эса соат 18:00да старт олиши кўзда тутилган.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 11:39, 24.05.2017.
Ўқилди: 2133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик