Ёшлар лигасининг 12-турида “Металлург” ўз майдонида «Насаф» билан куч синашди.
Зафар Холмуродов бугунги учрашувда «Насаф»нинг бир қанча футболчилари хизматидан фойдалана олмади. Бунга асосий сабаб, кўпгина ёшлар Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт ўйинларида Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркибига жалб этилган.
Албатта бу футболчиларнинг ўрни бугунги учрашувда билиниб турди.
Ўйин мезбонларнинг устунлигида бошланган бўлсада, меҳмонлар тезда ўйиндаги мувозанатни тенглаштиришга эришди. Аммо майдон эгларининг ташкил қилган ҳужумлари хавфли кўриниш олди. Ўз ўрнида меҳмонлар ҳам гол уриш учун вазиятларни ярата олишди. Аммо бу имкониятлардан фойдалана олишмади.
Учрашувнинг 33-дақиқасида майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди. Улардан бир футболчи четлатилди.
Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасига келиб, “Металлург” ёшлари ҳисобда олдинга ўтиб олишди – 1:0. Зуҳрилло Бобоев гол муаллифи бўлди. Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида меҳмонларда гол уриш учун яна бир қулай имконият пайдо бўлди. Аммо Акмалжон Олимов рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар анча фаол ҳаракат қилишди. Улар яна гол уриш имкониятлар ярата олишди ва яна шу ҳолат, вазиятларни голга айлантира олмаслик.
69-дақиқада Жўрабек Маннонов майдондан четлатилди. У “Металлург” жамоаси ўйинчисини жарима майдони чизиғида тўхтатиб қолган эди. Бунда майдон эгалари жарима тўпи тепиш ҳуқуқини олишди. Жаримани Дониёр Исмоилов чиройли тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0 кўринишга ўзгарди.
Бу ҳисобдан кейин майдонда очиқ футбол давом этди. Бу орқали ҳар иккала жамоа голли вазиятларга эга бўлишди. Аммо дарвозаларга бошқа гол урилмади.
Ёшлар лигаси, 12-тур
“Металлург” (Бекобод) – “Насаф” (Қарши) 2:0 (1:0)
25.05.2017. “Металлург” стадиони. 17:30да
Голлар: Зуҳрилло Бобоев, 42’-1:0, Дониёр Исмоилов, 71’-2:0.
Ҳакамлар: Игорь Гормашев (Тошкент), Ойбек Умаров, Абдулло Саидов, Сергей Серазов (Тошкент вил.).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
“Металлург”: 25.Тимурбек Тўйчиев, 3.Асомиддин Абдураҳмонов, 7.Улуғбек Худоёров (с), 15.Зуҳрилло Бобоев, 17.Умид Раҳимов (77.Зокиржон Ахматжонов 68), 19.Аброрбек Тошқўзиев (88.Аъзамжон Солижонов 61), 20.Худойшукур Саттаров, 21.Фарҳод Намозов, 22.Муҳаммаджон Султанов, 46.Вусол Магерамов, 55.Дониёр Исмолиов.
Захира: 35.Акобир Қаюмов, 5.Жасурбек Хожиматов, 6.Камолиддин Абдусаломов, 8.Жамшид Нурматов, 11.Аслиддин Мирбобоев.
“Насаф”: 30.Музаффар Шарипов (с), 4.Жўрабек Маннонов, 7.Акмалжон Олимов, 9.Дилшод Хушбаков (38.Дониёржон Нарзуллаев 46), 13.Муҳриддин Зоиров, 14.Жаҳонгир Қурбонбоев (6.Абубакр Ризо Турдалиев 88), 22.Алижон Ахматов, 32.Жасур Жумаев, 33.Шохруҳ Неъматов, 34.Нурбек Ботиров (20.Анвар Ҳусанов 51), 43.Алфайзи Неъматов.
Захира: 39.Шахзодбек Суюнов.
Огоҳлантириш: Муҳаммаджон Султанов 55, Фарҳод Намозов 81 – Жаҳонгир Қурбонбоев 22, Нурбек Ботиров 36, Дониёржон Нарзуллаев 81.
Четлатиш: Вусол Магерамов 33 – Жўрабек Маннонов 69.