Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Олий лига. «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» дуранг ўйнади

Баҳо:
+-1 | -

Олий лигада 12-тур ўйинлари поёнига етди.

“Навбаҳор” ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасини қабул қилди. Жанговор руҳда ўтган қарама-қаршиликда ғолиб аниқланмади. “Лочинлар”нинг чемпионатда қаторасига тўртинчи баҳсда ҳам дуранг қайд этишди.

Биринчи бўлим “навбаҳорчилар” устунлигида ўтди. Жамоалар дарвозалар олдида хавфли вазиятларнинг аксариятини стандарт вазиятлар орқали содир этишганини таъкидлаш лозим. Бурчак ва жарима тўпларини Мурод Зухуров муштлари билан ҳар сафар қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг биринчи ярмида Тоҳир Шамситдинов, Тимур Толипов ва Азиз Турғунбоевнинг фаоллиги тошкентликлар ҳимоячиларга ташвиш келтириб турди. Аммо танаффусгача дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи тайм ҳам Илҳом Мўминжонов шогирдлари устунлигида ўтди дейиш мумкин. Олий лигада кетма-кет учта дурангдан сўнг ўз майдонида ғалабани мақсад қилган “Навбаҳор” катта куч билан босим уюштириб борди. Бироқ, ҳисобни очиш “Бунёдкор”га насиб этди. 67- дақиқада ҳимоячиларнинг орасидан ўтиб кетган Достон Ҳамдамов ўз ниятига етди ва гол урди, 0:1.

Шундан сўнг жорий мавсумда ўз уйида ютқазмай келаётган “Навбаҳор” ушбу анъанани давом эттириш учун бор кучини сарфлашга ўтди. Ўйинни кучайтииш мақсадида захирадан майдонга туширилган Мансур Саидов бир неча вазиятларда қаҳрамонлик кўрсатишга яқин келди. Лекин яримҳимоячига “Бунёдкор” ҳимоячилари халал беришди.

82- дақиқага келиб, Дилшод Жабборов ўйинда бурилиш ясади. Жамоа сардори ўзи ишлаган жарима тўпини ажойиб тарзда Зухуров дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Йованович гол муаллифига айланиши мумкин эди. Лекин Зухуров муқаррар голдан пойтахтликларни сақлаб қолди. Шу тариқа “Навбаҳор” қаторасига тўртинчи ўйинда дурангга имзо чекди.

Олий лига, 12-тур
27 май. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 7481 томошабин.
“Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 1:1 (0:0)
Голлар: Д. Жабборов (82) - Д. Ҳамдамов (67).
Ҳакамлар: В. Цейтлин – 8,5, В. Снетков - 8,5, А. Колинин - 8,5, О. Тўйчибоев - 8.
Назоратчи - Б. Тоғаев.
"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (20. Алишер Мирзаев, 72), 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев, 84. Неманья Йованович, 95. Тимур Талипов (10. Мансур Саидов, 54).
"Бунёдкор": 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзод Нурматов (97. Жавоҳир Эсонқулов, 90+3), 10. Элдор Шомуродов (31. Миржаҳон Мирахмадов, 85), 17. Достон Ҳамдамов, 21. Дилшод Аҳмадалиев, 28. Даврон Умиров, 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов (15. Фарруҳ Икромов, 61).
Огоҳлантиришлар: А. Отахонов (38), М. Саидов (69) - Д. Умиров (13), Э. Шомуродов (28), Ш. Нурматов (38), О. Шукуров (ўйиндан сўнг).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:57, 27.05.2017.
Ўқилди: 3914 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [11552]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7697]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4715]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3841]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3490]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3000]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [2798]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2401]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2253]

«МЮ» қизиқаётган футболчини саудияликлар катта пуллар билан илиб кетиши мумкин [2186]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик