«Барселона» клуби Испания кубоги финалида «Алавес» дарвозасига учта гол урди.
Натижада, Каталония клубининг жорий мавсумда барча мусобақаларда урган голлари сони 171тага етди. Айни пайтда у Европанинг энг сермаҳсул жамоаси бўлиб турибди.
Иккинчи ўринда бораётган «Реал» ҳисобида 169та гол бор. Бироқ унинг захирасида яна бир ўйин бор - «Ювентус»га қарши ЕЧЛ финали.