Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

“Баркамол авлод - 2017” спорт ўйинлари якунланди

Баҳо:
+ | -

25 - 27 май кунлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” универсал спорт мажмуаси стадионида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси бош мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – Damas автомобили билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган Андижон вилояти ва учинчи поғонадан жой олган Самарқанд вилояти жамоаларига Президент совғаси – Damas автомобиллари топширилди.

Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгқурлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.

Спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва коллежнинг 898 ўқувчиси иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб борди.

Мусобақаларнинг ёпилиш маросимида “Баркамол авлод-2017” спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни жиззахлик спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.

Уч кун давомида порлаб турган “Баркамол авлод –2017” машъаласи аста сўндирилди.

“Баркамол авлод-2017” ўйинларининг ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.

“Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 11:48, 29.05.2017.
Ўқилди: 5221 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.