Тезкор “Наполи”, голеадор Андреа Белотти ва ярқираётган “Интер”. Буларнинг ҳаммаси “Ювентус” соясига қолиб кетмоқда. Италия чемпионати монархияга айланмоқда. “Кекса синёра” шафқатсизларча чемпионатни бошқармоқда.
Италия чемпионлиги, Италия кубоги ғолиблиги — буларнинг ҳаммаси “Ювентус”нинг яна бир устунлигидан далолатдир. “Рома” ва “Наполи”нинг скудеттога эгалик қилишига ҳеч ким ишонмаса керак.
Ўз майдонидаги ғалабалар жамоа иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатган. Бу ҳақда раҳбариятнинг ўзи айтиб ўтди. Уларнинг айтишича, туринликларнинг аксияси Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанларидан сўнг 35 фоизга кўтарилган. Чорак финалнинг жавоб учрашувидан сўнг 12 фоизга кўтарилди. Эндиликда “Юве”нинг бир дона аксияси 0.73 еврога тўғри келади. “Форбес” журнали тахминига кўра, турин клубининг нархи 1,15 млрд еврога кўтарилиб кетган.
Эндиликда “Юве” ўз етакчиларини қай тарзда ушлаб қолишни ўйлаб топган. Жамоа етакчиси Паоло Дибала билан 2021-йилгача шартномани узайтиришди. Массимилиано Аллегрининг кетиши ҳақидаги миш-мишлар аста-секин йўқолиб бормоқда. “Ювентус Стедиум”даги мухлислар тезроқ Аллегрининг янги шартномага имзо қўйишини сўрашмоқда. Ҳозирги етакчиларнинг биронтасини сотиш ниятлари йўқ. Шунинг учун ҳам ҳар бир футболчи учун катта нарх сўрашяпти. Масалан, Леонардо Бонуччи учун “Манчестер Сити”дан 60 млн евро талаб қилишяпти.
“Тан олиш керак,