"Лестер" яримҳимоячиси Риёд Маҳрез клубини ўзгартирмоқчи, дея хабар беради The Guardian.
"Лестер"ни севган ва ҳурмат қилган ҳолда, улар билан виждонан ва очиқ муносабатда бўлмоқчиман. Мен клубни кетишим ҳақида огоҳлантирдим. Менинг олдинга интиладиган вақтим келди. Бир йил аввал клуб президенти билан яхши суҳбатда бўлган эдик ва ўшанда чемпионликдан сўнг жамоага яна бир йил ёрдам беришим ва чемпионлар лигасида ўйнашим ҳақида келишиб олгандик.
Янги тажриба орттириш вақти келди. Мен клуб президенти ва клубдаги барча билан яхши муносабатда бўлганман. Бунга ўз ўйинларим билан муносиб жавоб берганман деб умид қиламан", - дейди Маҳрез.
26 ёшли Маҳрез якунига етган мавсумда "Лестер"да 48 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 7 голга тўп оширди.