Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЕЧЛ. Финал. Бугун «Ювентус» - «Реал Мадрид»!

Баҳо:
+ | -

Бугун Европада мавсумни якунлаб берувчи энг сўнгги ўйин бўлиб ўтади. Лекин қандай ўйин бу?! Кўҳна қитъанинг энг нуфузли мусобақаси ғолибини аниқлаб берадиган ўйинга баҳсин қандай жамоалар етиб келишди?!

"Реал" Европа чемпионлар лигасини анчайин "ўзиники" қилиб олди. Мадридликлар, ниҳоят, ЕЧЛни кетма-кет 2 марта ютиб чиққан дастлабки клубга айланиши мумкин. Бунинг учун Зидан шогирдларида барча имконият бор. Мавсум сўнггига келиб "Қироллик клуби" яхши формага кирди, футболчиларнинг барчаси ажойиб формада. Фақат ЕЧЛ финали олдидан юзага келган 2 ҳафталик оралиқ жамоани ўйин ритмидан бироз узоқлаштириб қўймаган бўлса бўлган. Назаримизда, ундай эмас, аксинча, Зидан жамоани ўта муҳим учрашувга мақсадли тайёрлай олган.

"Ювентус" ҳам ушбу мавсумда йўлида учраган рақибларни аяб ўтирмади. Туринликларда Европанинг камдан-кам жамоаларига насиб этган "требл" қилиш имконияти бор. "Какса синьора" Италия томонларда ҳам чемпионлик, ҳам кубокни қўлга киритиб бўлди. Энди навбат — Европа чемпионлар лигасига. Метин ҳимоя ва ишончли дарвозабон ҳар қандай жамоанинг асабини эговлаши аниқ. "Ювентус"да жамоавий ўйин яхши шаклланган, клуб ҳам яхши ўйин тонусида. Яна бир марта ҳаракат қилинса, ниҳоят, Буффон бошчилигидаги йигитлар қитьанинг бош совринига эга чиқишади.

Хуллас, бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ким ғолиб чиқса, бунга ҳақли равишда эришади. Бир-бирига мос жамоалар.

Демак, бугун Уэльс пойтахти — Кардифф шаҳри. "Миллениум" стадиони. Тошкент вақти билан 23:45. Учрашувни биргаликда томоша қиламиз. Сайтдан узоқлашманг, матнли онлайн трансляцияни бизда кузатиб боринг. Ҳаммаси ажойиб бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:36, 03.06.2017.
Ўқилди: 6357 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик