"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич ЕЧЛ финалида "Реал"га қарши учрашувда ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Манжукич 27-дақиқада жавоб тўпини киритди. Шу тариқа хорватиялик футболчи Криштиану Роналду ва Вилибор Власовичдан сўнг ЕЧЛ/Чемпионлар кубоги мусобақасида иккита турли жамоада гол урган биринчи футболчи бўлди.
Манжукич 2013 йилги финалда "Бавария" сафида "Боруссия" Д дарвозасини ишғол қилган эди.