Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Биринчи лига. “Насаф-2” ўз майдонида “Истиқлол”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

“Насаф-2” жамоаси бугун, Ўзбекистон Биринчилиги 13-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўтказди.

Аввалги учрашувларда жамоа ўйинчилари “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига жалб этилгани боис, керакли натижаларга эришилмади. Бугун улар тўлиқ таркибда майдонда ҳаракат қилишди. Бу албатта ўз натижасини кўрсатди. Нурали Султонов шогирдлари ўз рақиби ўстидан ишончли тарзда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда жамоа ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам рақибларидан устунлик қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Дилшод Саитов ҳисобни очишга эришди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда Наврўзжон Изатиллаев тўпни жарима майдонига етказиб берди. Бу вазиятда Саитов дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 1:0.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, унинг ўзи ҳисобни 2:0га ўзгартирди. Бунда Ойбек Бозоров, Дилшод Саитовни ўзининг паси билан қулай вазиятга чиқариб юборди. Саитов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва иккинчи голини киритди.

Дилшод Саитов бугун хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Самандар Шукруллаевни рақиб ҳимоячилари жарима майдончасида йиқитишди. Белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Д.Саитов амалга оширди. Афсуски, “Истиқлол” жамоаси посбони Дониёржон Усманов тўп йўналишини аниқ топиб, зарбани қайтаришга эришди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида жуда кўп тер тўкишди. Бунинг эвазига улар 55-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Голни Хайрулло Мадаминов киритди.

Бу голдан бироз руҳланган меҳмонлар кейинги дақиқаларда ҳам анча фаол ҳаракат қилишди. Аммо улар бошқа гол ура олишмади. Бугун дарвозабонимизни қўриқлаган Умиджон Эргашев кўп ҳолларда чиройли ҳаракатлари билан жамоамизни муқаррар голлардан асраб қолди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Орифжон Муродов учрашувнинг 83-дақиқасида ўзини кўрсатди. У рақиб дарвозабони бирга-бир вазиятда доғда қолдирди – 3:1.

Ўйинда футболчиларимиз томонидан яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланилганда, ҳисоб янада йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди.

Шундай қилиб, “Насаф-2” бу турда “Истиқлол” жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди ва ўз ҳисобига қимматли уч очкони ёздириб қўйди.

Нурали Султонов шогирдлари навбатдаги 14-тур учрашувини яна ўз майдонида ўтказишади. Бу сафар улар “Андижон” жамоасини қабул қилади. Учрашув 7 июн чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилиги, 13-тур
04.06.2017. “Насаф” ФМ майдони.
“Насаф-2” (Қарши) – “Истиқлол” (Фарғона) 3:1 (2:0)
Голлар: Дилшод Саитов, 7’-1:0, 11’-2:0, Орифжон Муродов, 83’-3:1 – Хайрулло Мадаминов, 55’-2:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Дилшод Саитов 39.

Бош ҳакам: Анотолий Рубаков (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Хушнудбек Атамуратов (Урганч), Дилшодбек Жуманиёзов (Хоразм вил.)
Захира ҳаками: Жасур Бўриев (Қарши)
Назоратчи: Радик Сафеевич Серазетдинов (Тошкент)
“Насаф-2”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Отабек Комилжонов, 6.Илҳомжон Алижонов (с), 7.Дилшод Саитов (8.Шоҳмалик Комилов 66), 10.Ойбек Бозоров (19.Саъддам Тўхтаев 90), 14.Достонбек Бердиқулов, 16.Наврўзжон Изатиллаев, 18.Жаҳонгир Қурбонбоев (15.Шахбоз Эркинов 59), 27.Сардорбек Тўраев (32.Орифжон Муродов 51), 38.Шерзод Насруллаев, 42.Самандар Шукруллаев (22.Фарруҳ Абсаломов 86).
Захира: 30.Абдувоҳид Неъматов, 33.Тимур Нусратиллаев.
“Истиқлол”: 89.Дониёржон Усманов, 2.Азиз Мадалиев (с), 3.Давронбек Қорабоев (19.Шохруҳ Бойқўзиев 90+2), 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Жамшид Ҳошимов (23.Муҳаммадсултон Фозилов 61), 14.Рустам Абдухамидов (10.Давлатбек Ярбеков 71), 20.Каримберди Мамадалиев, 21.Худойберди Холиқов, 25.Бобур Аминжонов (6.Абдулазиз Жўрабоев 46), 77.Хошимбек Шокиров (8.Алишер Файзуллаев 46), 88.Хайрулло Мадаминов.
Захира: 71.Казбек Артқкбаев, 70.Фахриёр Ўринбоев.
Огоҳлантириш: Каримберди Мамадалиев 20.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:20, 04.06.2017.
Ўқилди: 3007 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.