Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Кевин де Брюйне: "Ҳаммасига бирданига ва фақат «Сити» билан" (интервью)

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири, «Манчестер Сити» ва Бельгия терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали мухлислар эътиборини қозонган Кевин де Брюйне хорижлик ҳамкасбларимизга интервью бериб, фаолиятининг эътиборли жиҳатлари билан таништирди.

«Фақат ғалаба!»

- «Манчестер Сити» бир нечта фронтда жанг олиб борди. Жамоадошларингиз хато қилишга ҳақлари йўқлигидан хабардормидилар?

- Нима учун бу саволни менга беряпсиз?

- Чунки сиз мағлубиятларга дош бера олмайсиз.

- (Кулади) Бу борада сиз ҳақсиз! Болалигимдан табиатан шундайман. Ваҳоланки, ҳозир ҳар хил ўйинларда иштирок этиб, ютқазишим ҳам мумкин. Лекин авваллари - йўқ, фақат ғалаба!

- Наҳотки, ютқазишга кўникмаган бўлсангиз?

- Енгилишни билмайман, лекин ғалаба қозонишга устаман (кулади). Фарқи шундаки, ҳозир анча хотиржамман.

- Ўйин пайтида ҳам хотиржаммисиз?

- Ҳамма жойда! Ишонинг, жиддий гапиряпман. Ахир улғаймоқдаман, яқинда ота бўлдим.

- Дарҳақиқат, анча барвақт улғайишга мажбур бўлган эдингиз - ўқувчилик пайтидаёқ ота-онадан йироқда яшадингиз.

- Айниқса, биринчи йил жуда оғир кечди. У пайтда 13 ёшда эдим. Бошқа бир оила билан яшасамда, ўзимни ёлғиз сезардим. Чунки атрофимда яқинларим йўқ эди. 18га тўлгач, мустақил яшай бошладим. Овқат тайёрлаш, кир ювиш ўз зиммамда эди... Хуллас, улғайишга мажбур бўлдим. Ҳаёт шунга мажбур этди.

«Мағлубиятдан фожиа ясамайман»

- Ўз интервьюларингизда футбол шунчаки ўйин эканлигини кўп таъкидлагансиз. Бундай ёндашувни қандай қилиб сақлаб келяпсиз?

- Гарчи катталар ҳаётини барвақт бошлаган бўлсамда, бошқа болалар каби ўйнашда давом этдим. Тўғри, футбол ҳозирда бизнесга айланди. Лекин бу билан ўйин мақомини йўқотгани йўқ. У ҳозир ҳам завқ беради, майдонда ўзингни қиролдек сезасан. Чунки хоҳлаган ишингни қила оласан. Мен футболни шундай тушунаман.

- Лекин ҳозир болаликдаги қилиқларни такрорлаш одобдан эмас...

- Фикрингизга қўшиламан. Бироқ у мен учун ҳамон бир ўйин бўлиб қолаётгани рост. Шу сабабли муносабатим ҳам шунга яраша. Ҳатто ЕЧЛда «Барселона»ни 3:1 ҳисобида енгганимиздан кейин уйга одатдагидек кайфиятда қайтдим. Ўзимга қолса, бу ғалаба «Вест Бромвич» устидан эришилган ютуқ(4:0)дан фарқ қилмайди. Учрашувнинг муҳимлик даражаси мен учун аҳамиятли эмас. Доимо шунақаман. Ҳа, ўзгача табиатли футболчилар кўп - ғалаба онларида кўкларга парвоз қиладилар. Лекин мағлубиятни кучли оғриқ билан қабул қиладилар. Мен эса унисини ҳам, бунисини ҳам ўзимга олмайман. Ўйлашимча, бу менинг устунлик жиҳатим. Мағлубиятдан фожиа ясамаслик керак.

«Ярим йил захирада? Ҳечқиси йўқ»

- Лекин футбол - ҳаётингизнинг муҳим бўлаги, шундайми?

- Албатта! Футболни севаман. Бироқ у кундалик машаққатли меҳнатни талаб этади. Агар лаззат олмасанг, бунга чидаш қийин.

- Бироқ «Челси»даги фаолиятингизни завқ-шавққа тўла бўлди, дейиш қийин. Тез-тез захира ўриндиғида қолиб кетдингиз... Балки мураббий 8 млн. еврога сотиб олинган бельгияликка ортиқча эътибор бермагандир?

- Профессионал футболда доимо шундай ҳолат кузатилади. Мураббий биринчи навбатда 50 млн.ли футболчини майдонга тушириши шарт. Менга эса бор-йўғи 8 млн. сарфланган.

- Бундан хафа бўлгандирсиз?

- Ҳа, алдашибди, деган фикр тинчлик бермасди. Ахир менга ҳеч ким йўл-йўриқ кўрсатмаганди. Нима учун майдонга тушмаётганимни билолмасдим. Ярим йилни бекор ўтказганимга қарамай, ҳозир бундан афсусда эмасман. Лондонда кўплаб дўстлар орттирдим, қимматли тажрибага эга бўлдим. Яна Англияга қайтганимда, яъни «Манчестер Сити»га, ана шу омиллар қўл келди. Чемпионат, матбуот вакиллари ва умуман, футбол муҳити билан таниш эканлигим иш берди.

- Балки «Челси»да айни шу жиҳатларнинг йўқлиги сизга халал бергандир?

- Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ўшанда 19 ёшда эдим. Бегона мамлакат, нотаниш жамоа. Дастлабки ярим йил қийин кечди, ҳечқиси йўқ.

- «Манчестер Сити» эса сизга қарийб 80 млн. сарфлади. Мақомингиз ўзгарганини сездингизми?

- Бунинг менга дахли йўқ. Менинг вазифам - ўйнаш. Албатта, шунга яраша масъулият ҳам бор. Лекин бу ҳақда ўйламасдан, ўз ишимни мукаммал адо этишга ҳаракат қиламан. Уддалай олсам, мамнун бўламан. Ўйиним қовушмаганда камчиликларни аниқлашга уринаман. Ҳозирда ҳаммаси рисоладагидек. Футбол ҳам ҳаётнинг бир бўлаги - гоҳ парвоз, гоҳ пасайиш, дегандек.

«Яна нималарга қодирлигимни билмайман»

- Сизнинг юксак трансферингиз 30 нафар «Олтин тўп» даъвогарлари орасидан жой олишингизни кафолатлайди. Шундайми?

- Бунинг қандай кафолат эканига фаолиятим якунида баҳо берамиз. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш вақти эмас, бошқа юмушлар етарли.

- Жаҳон рейтингида Роналду, Месси, Гризманн, Суарес ва Неймар етакчилик қилишмоқда. Айтганча, Неймар сизнинг тенгдошингиз. У ҳақда нима дея оласиз? Ўзингизни «Барса» юлдузи билан таққослай оласизми?

- Дунёда юксак савияли футболчилар жуда кўп. Лекин матбуот негадир 20-30 нафаридан у ёғига ўтмайди.

- Сиз ҳам ўша кучли ўттизликка кирасизми?

- Ҳозир, ҳа. Лекин буларнинг барчаси қиёсий. Мен ўта машҳур ўйинчиларни назарда тутгандим. Германияда мухлисларни маҳаллий чемпионат вакиллари ва хориждаги немислар қизиқтиради. Англияда эса бундеслиганинг ҳеч кимга қизиғи йўқ. Қисқаси, барча мамлакатларда тилга олинадиган футболчилар жуда оз.

- Айтинг-чи, Месси, Роналду ва Неймар даражасига кўтарилиш учун сизда нима етишмайди?

- Ўзимнинг устун ва заиф жиҳатларимдан яхши хабардорман. Ўз навбатида, яна нималарга қодирлигимни билмайман. Мукаммалликнинг чегараси қаерда экани номаълум. Ҳозирда анчайин юксакликка эришдим, янада юқорироққа кўтарилиш қи-йинлашиб бормоқда. Лекин мен изланишдан, тер тўкишдан тўхтамайман. Шундай қилишим шарт. Чунки бу нафақат ўзим, балки жамоам учун ҳам муҳим.

«Доимо ғолиб чиқишни истайман»

- «Олтин тўп» даъвогарлари рўйхатидан жой олиш футболчига завқ бағишласа керак?

- Жуда ёқимли, албатта. Демак, ўз вазифамни кўнгилдагидек уддалай оляпман. Очиғи, рўйхатга киритишганини билгач, хурсанд бўлдим. Лекин мазкур ҳолат ҳаётимни ўзгартириб юборди, дейиш фикридан йироқман. Бунақа мавзуларда суҳбатлашишни ёқтирмайман. Озроқ гапириб, кўпроқ ишлаш тарафдориман.

- Лекин қачондир «Олтин тўп»га сазовор бўлиш ниятингиз бордир?

- Муҳими - жамоа муваффақияти. Қандайдир индивидуал совринга лойиқ топилсам, мамнуният билан қабул қиламан. Бироқ бу мен учун биринчи даражали эмас. Жумладан, «Олтин тўп» ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман.

- Хўш, унда нимани орзу қилгансиз?

- Ҳеч нарсани. Шунчаки, доимо ғолиб чиқишни истайман. Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Эҳтимол, бу бироз бемаъниликдек туюлар, лекин мен бирданига барча турнирларда совриндорга айланишни хоҳлайман.

- 2001 йили Майкл Оуэн худди шундай фикр билдирганди. Айтганча, у сизнинг «кумир»ингиз...

- Ҳа, болалигимда «кумир»им эди. Деворда футболчиларнинг суратлари кўп эмасди. Аммо унга доимо жой топиларди.

- Майкл Англия чемпионлигига эриша олмасада, бошқа турнирларда зафар қучди. «Олтин тўп»га ҳам эга чиқди.

- Мен ҳам ғолиб бўлишни истайман: чемпионатда, Англия ва Лига кубокларида, ЕЧЛда. Фақат барчасига «Сити» билан эришмоқчиман!

Маълумот учун

Кевин де Брюйне

Туғилган санаси: 1991 йил 28 июнь

Туғилган жойи: Дронген, Бельгия

Тўп сурган жамоалари: «Генк» (2008-2012); «Вердер» (2012-2013); «Челси» (2013-2014); «Вольфсбург» (2014-2015); «Манчестер Сити» (2015-...)

АПЛда 62 марта майдонга тушиб, 12та гол урган

Эришган ютуқлари: Бельгия чемпиони (2010|2011); Бельгия кубоги соҳиби (2008|2009); Бельгия суперкубоги соҳиби (2011); Германия кубоги (2014|2015) ва суперкубоги (2015) соҳиби; Англия лига кубоги соҳиби (2015|2016)

Бельгия терма жамоасида 50та учрашув ўтказиб, 13та гол урган

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:35, 06.06.2017.
Ўқилди: 2900 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.