Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Вадим Абрамов: “Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш”

Баҳо:
+2 | -

Кеча Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини расман ўз мураббийлигига олган Вадим Абрамовнинг Фарғонадаги фаолияти бошланди.  Тажрибали мутахассис ва жамоа ўртасидаги учрашувдан сўнг Вадим Карленович клуб расмий сайти учун ўзининг илк интервьюсини бериб ўтди.

– Даставвал, клуб раиси Тоҳир Кападзе мени Намангандаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини кўришим учун таклиф қилди. Бошқа режаларим борлигига қарамай, Наманганга бордим. Баҳсда икки ўйин натижасига кўра “Нефтчи” кейинги босқичга чиққач, бош мураббийлик таклифини қабул қилишга рози бўлдим. Аслида, “Нефтчи” клубида 1991-йилдан бошлаб фаолият олиб борганман.  Бу вақтда клуб тизимида Юрий Саркисян ва Лев Вахтинлар ишлашарди. Ўша даврларни “Нефтчи”нинг энг ёрқин даврлари сифатида эслайман.

Янги бош мураббий клубда иш бошлаганда албатта жамоадаги камчиликларга эътибор қаратади. Ҳар бир мутахассисни футбол борасидаги ўз қарашлари мавжуд бўлади. Айни пайтда бор диққат- эътиборимиз биринчи давра сўнггига қадар бўлиб ўтадиган баҳсларга қаратилган. Биринчи галдаги мақсад мазкур беллашувларда максимал натижани қайд этиб, имкон даражада турнир жадвалида юқорилаш ҳисобланади. Таркибдаги ўзгаришлар давралар оралиғида содир бўлади. Селекцияга айнан шу вақтда эътибор қаратамиз. Бироқ ҳозирги пайтда яхши савиядаги футболчиларни топиш осон эмаслиги учун махаллий футболчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Ўйлашимча, Фарғонада иқтидорли футболчилар кўплаб топилади. 10 июнь куни “Цементчи”га қарши назорат баҳси ўтказишни режа қилиб турибмиз.

“Нефтчи”нинг Намангандаги баҳсини кўриб шундай хулосага келдимки, бу рақобатда ҳар икки клуб ҳам тенг ўйин кўрсатди. “Нефтчи” жамоасининг ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Мени яна икки жиҳат ҳавотирга солмоқда: жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ва шу вақтга қадар киритган голлар сонининг камлигидир. Бу эса ҳужум чизиғи устида жиддий ишлашимиз кераклигидан далолат бермоқда. Мухлислар доим ғалаба истайди. Мағлуб бўлиб турган жамоа ўйинига мухлисларнинг келмаслиги табиий ҳол деб ўйлайман.

Масъулиятни  ҳис этиб турибман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ меҳнат қиладиган вақтда турибмиз. Мухлисларга катта ваъдаларни бериб, унинг устидан чиқмасак, яхши ҳолат бўлмайди. Жамоага ёрдам бериш учун келдим. Очиғи, мен сеҳргар эмасман. Иш жараёнида таркибдаги футболчилар билан тезроқ яқиндан танишиб,  олдинга қадам ташлашимиз зарур.  Мен футболчиларни керак бўлса қайтадан кашф этиб, юқори имкониятларини ишга солишда қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бироқ кўп нарса футболчиларнинг ўзларига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Футболчининг спортдаги умри узоқ эмас. Шундай экан бу қисқа даврдаги имкониятдан завқланиб – фойдаланиб, мухлисларни хурсанд қилиш керак. Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш, – деди Абрамов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:14, 06.06.2017.
Ўқилди: 5294 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик